Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:29

Икки ойлик "хафагарчилик"дан сўнг Қирғиз-Қозоқ чегарасидаги чеклов олиб ташланди


Икки ой мобайнида Қирғизистондан Қозоғистонга ўтаётган юк машиналари чегарада ҳафталаб навбат кутишга мажбур бўлдилар.
Икки ой мобайнида Қирғизистондан Қозоғистонга ўтаётган юк машиналари чегарада ҳафталаб навбат кутишга мажбур бўлдилар.

Қозоғистон 3 декабрдан бошлаб Қирғизистон билан чегаралардаги барча чекловларни бекор қилди. Чеклов октябрь ойида президент Алмазбек Атамбаев ҳамкасби Нурсултон Назарбоевни кескин танқид қилгани ортидан жорий этилган эди.

Икки ойлик "хафагарчилик"дан сўнг Қирғиз-Қозоқ чегарасидаги чеклов олиб ташланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:54 0:00
Бевосита линк

Қирғизистон Чегара хизматининг билдиришича, Қозоғистон билан мавжуд бўлган барча чегара ўтказиш пунктлари 3 декабрдан бошлаб чекловларсиз иш бошлади. Биргина “Ак Тилек” чегара пунктида тунги соат 12дан эрталабки 9гача 225та юк машинаси ўтказилган. Айни пайтда навбатда яна 410та юк машинаси қолмоқда.

2 декабрь куни Остонага борган қирғиз ҳукумати делегацияси қозоқ расмийлари билан чегарадаги вазиятни изга солиш бўйича “Йўл харитаси”ни имзолашга муваффақ бўлган эди. Мазкур ҳужжатга кўра, икки ой қаттиқ чеклов доирасида ишлаган чегарадаги вазиятни изга солиш учун 50та комплексли чора-тадбирларни амалга ошириш зарур бўлади.

Қозоғистон жорий этган чекловларни яқин кунларда олиб ташлаши тўғрисида 30 ноябрь куни Минскда ўтган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти саммити доирасида Қирғизистоннинг янги президенти Сўўрўнбай Жээнбеков билан учрашган Нурсултон Назарбоев маълум қилган эди:

-Икки халқ ўртасидаги биродарлик алоқаларини яна аввалги ҳолатга келтирамиз. Бу икки халқнинг хоҳиш-иродаси. Чегарада нега бундай вазият юзага келгани ҳаммага маълум,-деган эди Нурсултан Назарбаев.

Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков эса Қозоғистон билан мавжуд чегаралар уч томонлама назоратга олинишига келишилганини таъкидлаган.

-Чегара ЕврОсиё иқтисодий иттифоқи, Қозоғистон ва Қирғизистон томонидан назорат қилинади, деган қарорга келдик. Бу масалада “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган ва яқин кунларда ҳукуматлар бу борада иш бошлашади, -деди Жээнбеков.

2017 йилнинг 10 октябридан Қозоғистон чегара назоратини кучайтирди, бу ўз навбатида назорат-ўтиш пунктларида автомобилларнинг бир неча километрлик тирбандлигига сабаб бўлди.

Қозоғистон чегарадаги назоратни кучайтиришидан икки кун аввал Қирғизистоннинг ўша пайтдаги президенти Алмазбек Атамбаев Нурсултон Назарбоевни Қирғизистон президентлигига номзод Ўмурбек Бабанов билан учрашгани учун кескин танқид қилган эди.

Қирғизистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Аликбек Жекшенкулов қозоқ –қирғиз чегарасидаги вазият янги президент Сўўрўнбай Жээнбековнинг ягона “бош оғриғи” эмас, деб ҳисоблайди:

-Ташқи сиёсатда жуда катта хатолар бўлди. Бунинг оқибатида Қозоғистондан ташқари Туркия ва бошқа қатор давлатлар билан ҳам муаммолар юзага келди. Бу муаммоларни ҳал этиш учун янги президент ташқи сиёсат системасини қайтадан аниқлаб чиқиши лозим, -деди Аликбек Жекшенкулов.

XS
SM
MD
LG