Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:34

Франция Гвианасида сунъий йўлдошлар юкланган Ariane 5 ракетаси учирилди


12 декабрь куни Европа давлатларининг “Галилео” навигация лойиҳасининг тўрт йўлдоши юкланган Ariane 5 ракетаси Франция Гвианасидаги фазо станциясидан учирилди.

“Галилео” дастури доирасида 2020 йилгача Ер орбитасига 30 йўлдошни чиқариш режалаштирилган.

Лойиҳа муваффақиятли якунланса, Ер юзидаги исталган нуқтани бир метрдан оз хатолик билан аниқлаш мумкин бўлади.

АҚШнинг GPS тизими ва Россиянинг ГЛОНАСС тизими ҳозирда бир неча метр хатолик билан ишлайди.

Тизим Европа учун стратегик аҳамиятга эга бўлиб, ўтган йилнинг декабрида илк маротаба ишлай бошлаган эди.

Сешанба куни учирилган йўлдошларнинг ҳар бири 715 кг вазнга эга бўлиб, Ердан 23 минг км масофада орбитага чиқарилади.

“Галилео” дастурини Европа Иттифоқи молиялаштиради ва бошқаради.

XS
SM
MD
LG