Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:27

Мулозимларнинг ўзбекча гапириши учун яна бир қонун керакми?


Озодликнинг “Қурултой" эшиттиришида давлат тили ҳақида қонун чиққанидан 28 йил ўтиб ҳам¸ “етим” бўлиб қолаëтган миллий тилимиз ҳақида суҳбатлашдик. Бу мавзуни олишимизга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 12 январь куни Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчихоналари фаолиятига бағишланган йиғилишида айтган гапи сабаб бўлди:

“Ўзингиз айтинг, элчи деган одам ўзбек халқининг бой тарихини, маданиятини, миллий қадриятларини, ватандошларининг дарду ташвишларини яқиндан билмаса, уларни юрагидан ўтказмаса, қандай қилиб Ўзбекистонни дунёга танитиши мумкин? Дейлик, Алишер Навоийдан, Бобурдан, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидовдан икки қатор шеър айта олмаса, энг ёмони, она тилимизни мукаммал билмаса, қандай қилиб ҳақиқий элчи бўлиши мумкин?” деди давлат раҳбари.

Бу Шавкат Мирзиёевнинг давлат тепасига келганидан буён биринчи марта давлат тили ва унга муносабат ҳақида айтган гапидир.

Қурултойда қатнашган таниқли филолог олим Қозоқбой Йўлдошев¸ психолог олим ва шоир Маҳмуджон Йўлдошев¸ ëш блогерлар Жонузоқ Ҳалил ва Шукуржон Исломовлар “тилга эътиборсизликнинг оқибат ва кўламидан” гапирди.

Таниқли ўзбек ҳайкалтароши Омон Азиз “нега тилимиз санъаткор¸ сиëсатчи ва олимлар мулоқот қиладиган жозибани йўқотди” деган риторик саволни қўйди.

Мулозимларнинг ўзбекча гапириши учун яна бир қонун керакми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:43:03 0:00

“Тафаккур” журнали Бош редактори¸ Ўзбекистон халқ ëзувчиси Эркин Аъзамов эса “тил ва ëзувни аросатдан қутқарайлик” дея “Қурултой” дастурида таъкидлади.

Психолог олим Маҳмуджон Йўлдошев “Нега туркий сўзлар қолиб араб ва форс калималарини қўллаймиз¸ нега ўзликдан ор қиламиз” дея мавзунинг яна бир саҳифасини очди.

Бу фикрни давом эттирган филолог олим Қозоқбой Йўлдошев “Транспорт сўзини ўрнига нақлиëт деган арабча калимани қўллашди. Ахир ўзимизда “кўлик”¸ “улов” деган сўзлар турибдику” дея таъкидлади:

- Шер деймиз аммо арслон демаймиз¸ баҳор деймизу, кўклам демаймиз. Бол ўрнига арабча асал сўзини¸ олтин ўрнига форсча тилла сўзини қўллаймиз¸ дея ўртага қўйилган масалага ечим излади.

Қурултой қатнашчилари фикрича¸ тил реформаси ҳақида ëзган жадидлар ўгитига қайтмоқ лозим.

Ўзбек тилининг бугунги шаклига 1918 йили Туркистон Компартиясининг топшириғига кўра, Фитрат Шокиржон Раҳимий¸ Қаюм Рамазон билан ҳамкорликда яратилган “она тили” дарслигида тамал тоши қўйилган эди.

Бундан бир йил ўтиб Фитрат «Иштирокиюн» газетасининг 1919 йил 12 июндаги 32- сонида “Тилимиз” деган мақола билан чиққан эди.

Бу мақолада Фитрат “Тилимизни араб ва форс босқинидан қутқарайлик” дея ëзади. Фитратга ¸ форс тилини араб таъсиридан қутқарган Фирдавсийни эсга олиб “Афсус бизнинг пешонамизга Фирдавсийдек қутқарувчи битмади” дея ëзғирган эди.

“Қурултой” қатнашчиларига кўра¸ бундан 100 йил олдин жадидлар айтган гаплар бугун ҳам ечимини кутмоқда.

XS
SM
MD
LG