Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:32

Ўзбекистон ортидан Тожикистон ҳам Қозоғистон орқали сафар қилмасликка чақирди


Қозоғистонда совуқ туфайли автобуслар йўлда музлаб қолмоқда.
Қозоғистонда совуқ туфайли автобуслар йўлда музлаб қолмоқда.

Қозоғистонда ҳавонинг кескин совуши ортидан Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги тожикистонлик ватандошларни ушбу мамлакат ҳудуди орқали Россияга сафар қилишдан тийилишга чақирди. Аввалроқ Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам совуқ сабаб фуқароларни Россияга Қозоғистон орқали бориш хавфлилигидан огоҳлантирган эди.

Тожикистон фавқулодда вазиятлар қўмитасининг хабар беришича, 21 январь куни тожик меҳнат муҳожирларини Россияга элтаётган автобус шимолий Қозоғистоннинг Буландин туманида бузилиб қолган ва қозоқ қутқарувчилари ўз вақтида ҳодиса жойига етиб бориб, 57 тожикистонликни ҳаётини қутқаришга муваффақ бўлган.

Қозоқ қутқарувчи гуруҳи ёрдами билан тожик муҳожирлари поезд орқали Петротавловск шаҳрига етиб бориб, 23 январь куни автобус билан Россияга йўл олган.

Ушбу қўмита сӯзчиси Умеда Юсуповага кӯра, 21 январь кечаси Қозоғистонда ҳаво ҳарорати -50 даража совуқ бўлиб, қутқарувчилар ўз вақтида етиб бормаса, тожикистонлик йўловчилар ҳалок бўлиши мумкин эди.

“Тожикистон ватандошларига мурожаат қилиб, улардан 10-15 февралигача автобус орқали Қозоғистон ҳудуди орқали сафар қилмасликни сўраймиз. Зеро, шу кунларда Қозоғистонда ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетган ва бундай шароитда фавқулодда ҳолатлар юз бериш эҳтимоли катта,”- деди Умеда Юсупова.

Айни дамда, Қозоғистонда вилоятлар ва пойтахт ўртасидаги қатнов узилиб қолган, йўллар ва мактаблар вақтинча ёпилган.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, мамлакат бўйлаб 223 одамни совуқ урган, уларнинг 73 нафари касалхонага ётқизилган.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги сўнгги 24 соат ичида қор қамалида қолган 338 одам, жумладан, 15 нафар бола қутқарилганини билдирди.

23 январга ўтар кечаси Қозоғистоннинг Остона шаҳри яқинида музлаб қолган автобусдан 47 нафар Ўзбекистонлик қутқарилди.

18 январда эса Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида Россияга бораётган автобуснинг ёниб кетиши оқибатида 52 нафар Ўзбекистон ватандоши ҳалок бўлган ва яна беш киши жароҳат олганди.

XS
SM
MD
LG