Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:31

12та халқаро ташкилот Бобомурод Абдуллаев, Ҳаёт Насриддинов ва Акром Маликовни озод этишни талаб қилди


Интернетда эълон қилган мақолалари ортидан 2016 йилнинг 22 июлида қамоққа олинган Акром Маликов.
Интернетда эълон қилган мақолалари ортидан 2016 йилнинг 22 июлида қамоққа олинган Акром Маликов.

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи 12та халқаро ташкилот Ўзбекистон ҳукуматини журналист Бобомурод Абдуллаев ва ўз фикрини эркин ирод қила олиш ҳуқуқидан фойдлангани учун қўлга олинган Ҳаёт Насриддинов ҳамда Акром Маликовларни зудликда қамоқдан озод этишга чақирди.

13 февраль куни эълон қилинган баёнотда Бобомурод Абдуллаевга нисбатан қийноқ қўллаганликда гумонланган ҳуқуқ-тартибот ходимларига нисбатан тергов олиб борилиши ҳам талаб қилинган.

Баёнот Amnesty International, Марказий Осиё Инсон ҳуқуқлари ассоциацияси, Фуқаролик ҳуқуқлари ҳимоячилари, Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси, Freedom House, Human Rights Watch, Инсон ҳуқулари бўйича халқаро ҳамкорлик, Норвегия Хельсинки қўмитаси, Чегара билмас мухбирлар, Бугун озод этилиш учун, 19-модда ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон-Германия форуми томонидан имзоланган.

-Ўзбекистон ҳукумати хавфсизлик хизматини ислоҳ қилиш ниятини билдираётган бир пайтда ҳибсдаги журналистлар ва бошқа маҳкумларнинг қийноққа солингани тўғрисидаги маълумотлар зудликда тергов қилиниши ҳамда ўзбек расмийлари томонидан кескин ва ошкора қораланиши лозим, -деди Human Rights Watch ташкилотининг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов.

8 февраль куни ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов ўз манбаларига таяниб, ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери “Давлат тўнтаришга уринишда” гумонланиб ҳибсда қолаëтган журналист Бобомурод Абдуллаевни тергов қилаëтган МХХ тергов бошқармаси терговчиси¸ адлия подполковниги Нодирбек Дилмуродович Тўрақулов ва айни бошқарма терговчиси адлия майори Веселов Александр Александрович ишдан четлаштирилгани ҳақида хабар берган эди.

Икромовнинг Озодликка айтишича¸ бу икки МХХ зобити “маҳбусни тергов пайтида қийнаш¸ жиноят ишини сохталаштириш¸ ноқонуний ҳибсга олиш" каби қонунга зид ҳаракатлари боис ишдан четлаштирилган.

Ўтган йилнинг 27 сентябрида МХХ томонидан ҳибсга олинган Бобомурод Абдуллаев 2011 йилдан "Усмон Ҳақназаров" имзоси остида "амалдаги тузумни ўзгартиришга чақирувчи" мақолалар чоп этиш ва Ўзбекистонда "инқилоб қилиш"га уринишда гумонланмоқда.

Озодликка маълум бўлишича, Бобомурод Абдуллаев устидан бораётган тергов ишига шу пайтгача тўрт киши тортилган.

Бобомурод Абдуллаевга алоқадор иш юзасидан 2017 йилнинг тахминан 20 октябрь куни қўлга олинган иқтисодчи Ҳаёт Насриддинов ва Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида Интернетда эълон қилган мақолалари ортидан 2016 йилнинг 22 июлида қамоққа олинган Акром Маликов ҳам тергов қилинган.

Ҳуқуқ фаоли Малоҳат Эшонқулованинг​ Озодлик радиосига 8 февраль куни билдиришича, 27 яшар тадқиқотчи олим Акром Маликов Ўзбекистон ЖКнинг 159, 244-моддалари билан айбланиб, 2017 йилнинг 13 январида 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

2018 йилнинг 31 январида ҳибсда қолаётган Ҳаёт Насриддинов Андрей Сахаров номидаги "Мардлик учун" халқаро мукофотига сазовор бўлган.

XS
SM
MD
LG