Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:50

Мэттис: Россия собиқ жосусини Ғарб давлатларини бир-бирига қайраш мақсадида заҳарлаган


АҚШ мудофаа вазири Жим Мэттис.
АҚШ мудофаа вазири Жим Мэттис.

Россиянинг Британия ҳудудида ўзининг собиқ жосусини заҳарлашдан мақсади ҳужум учун ким масъул эканлиги ҳақида ғарб давлатлари ўртасида шубҳа ва ихтилофлар келтириб чиқариш бўлган, деб баёнот берди АҚШ мудофаа вазири Жим Мэттис.

27 март куни Мэттис журналистлар билан суҳбатда Россия президенти Владимир Путиннинг ҳужумга Кремлнинг алоқаси йўқлиги ҳақидаги гапларини жиддий қабул қилиб бўлмайди, деди.

Мэттисга кўра, Россия разведкасининг собиқ ходими Скрипаль ва унинг қизини заҳарлаш учун «оммавий қирғин қуроли» қўлланилган. Британия ҳукумати Скрипаллар Совет Иттифоқида ишлаб чиқарилган асабни фалаж қилувчи «Новичок» гази воситасида заҳарланганини аниқлаган.

Мэттис Москванинг Украинадаги ҳаракатларини ҳамда АҚШ президенти сайловига аралашувини назарда тутиб:

- Аскарлар формасидаги эмблемаларни олиб ташлаб, Қримга киришди. Украина шарқидаги айирмачиларга доир вазиятга алоқалари йўқлигини айтишади. Билмайман, қандай қилиб бу гапларни юзларига жиддий ифода билан айтадилар, лекин улар рад этиш мумкин бўлган ишларни қиляпмиз, деб ишонишади, - деди.

XS
SM
MD
LG