Линклар

Шошилинч хабар
14 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:46

Роскомнадзор Telegram мессенжерини зудлик билан беркитишни талаб қилмоқда


Роскомнадзор суддан Telegram мессенжерини зудлик билан блоклашни талаб қилмоқда.

"Интерфакс" агентлиги хабарига кўра, Роскомнадзорнинг айни талаби 13 апрелда кўриб чиқилади.

"Москва" агентлиги маълумотига биноан, Москвадаги Таганск суди учинчи томон сифатида маҳкамага Россия Федерал хавфсизлик хизматини (ФСБ) таклиф қилган.

Душанба куни Роскомнадзор суд қарори чиққунига Telegram-ни беркитиб қўймаслигини маълум қилганди.

Аввалроқ Роскомнадзор ФСБ сўрови билан суддан Telegram-ни блоклашни талаб қилганди.

Telegram раҳбарияти мессенжер фойдаланувчиларининг ёзишмаларини беришни талаб қилган ФСБга рад жавобини берганди.

Россия Конституциясига мувофиқ, мамлакат фуқаролари ёзишмаларининг сир сақланиши кафолатланган.

XS
SM
MD
LG