Линклар

Шошилинч хабар
14 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:16

Россияда украин журналисти 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди


Роман Сушченко
Роман Сушченко

Москва шаҳар суди украин журналисти Романа Сушченкони 12 йилга озодликдан маҳрум қилди. 2016 йили жосусликда айбланиб, Россияда ҳибсга олинган журналист жазони қаттиқ режимли колонияда ўтайди.

Бу ҳақда суд залидан хабар қилган Свобода радиоси мухбирига кўра, прокуратура журналистни 14 йилга кесишни сўраган. Роман Сушченконинг адвокати Марк Фейгин суд ҳукми устидан шикоят аризаси киритишини билдирган.

Фейгин олдинроқ Сушченконинг яқинда Киевда қўлга олинган "РИА Новости Украина" агентлиги бош муҳаррири Кирилла Вишинскийга алмаштрилиш эҳтимоли ҳақида гапирган эди. Украина муаъмурлари Вишинскийни давлатга хиёнат қилганликда ҳам Украинага қарши информацион қўпорувчилик қилганликда айбламоқда.

Романа Сушченко "Укринформ" агентлигининг Франциядаги мухбири эди. У 2016 йили Москвага шахсий ишлари билан келган ва қўлга олинган. Кейин у жосусликда айбланди.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати фикрича, Сушченко Украина мудофаа вазирлиги ходимидир ва у гўёки Россия ҳарбийлари ва Росгвардия тўғрисида маълумот йиғиш билан шуғулланган.

Сушченко айбловларни рад этмоқда. Украина ташқи ишлар вазирлиги Роман Сушченко устидан жиноят ишини уйдирилган иш деб атади.

XS
SM
MD
LG