Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:32

Россия қотиллик ва одам савдосида айбланган ўзбек аёлини Грузияга бериб юборди (ВИДЕО)


Урал транспорт прокуратураси қотиллик ва фоҳишахона ташкил этганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик аёлни Грузия ҳуқуқ-тартибот идораларига топширди. Грузия экстрадиция қилинган аёлни 2013 йилда Батумида фоҳишаликка мажбурланган ўзбек қизларидан бирининг ўлимида айбламоқда.

Россия қотиллик ва одам савдосида айбланган ўзбек аёлини Грузияга бериб юборди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:50 0:00

Екатеринбург вилоятидаги Урал транспорт прокуратураси Интерпол қидирувига берилган Ўзбекистон ватандошини ярим йиллик экстрадиция суриштирувидан кейин Грузияга топширган.

Урал транспорт прокуратураси вакиласи Мария Полетаеванинг Озодликка айтишича, Грузия полицияси тақдим этган материаллар текширув давомида ўз тасдиғини топган:

- Биз уни бирор нарсада айблаётганимиз йўқ, у Грузияга айблов эълон қилиш учун бериб юборилди. Ўзбекистон ватандоши Грузия Жиноят Кодексининг 143.1 (одам савдоси) ва 109 (бошқа жиноятни яшириш мақсадида содир этилган қасддан одам ўлдириш) моддаларининг қатор бандлари асосида 2013 йилдан буён Интерпол қидирувида бўлган. Ўтган йилнинг сентябр ойида 33 яшар бу аёл "Екатеринбург-Пассажирский" темир йўл бекатида қўлга олинган эди, - деди Мария Полетаева.

Озодлик Грузия полициясига мурожаат қилиб, бундан беш йил олдин содир бўлган ҳодиса тафсилотларини аниқлашга уриниб кўрди.

Озодлик ўз манбаларидан Россиядан Грузияга экстрадиция қилинган аёл – 34 яшар Н.Р (тўлиқ исми Озодликка маълум - таҳр.) эканини аниқлади.

Грузия ичики ишлар вазирлиги Озодлик сўровига ўзбекистонлик муҳожир бу аёл иши юзасидан баъзи тафсилотларни очиқлади.

Маълум бўлишича, 2013 йилнинг 3 июлида Бешуми қишлоғи яқинида маҳаллий аҳоли вакиллари номаълум аёл жасадини топганлар.

Тергов-суриштирув ишлари давомида ўлдирилган аёлнинг 1987 йилда туғилган Райҳон исмли Ўзбекистон ватандоши экани аниқланган.

Тергов материалларига кўра, Н.Р. исмли ўзбекистонлик муҳожир аёл 2012 йил ўрталарида 4 нафар ўз ҳамюртини "катта ҳақ тўланадиган ишга" деб, Грузиянинг Батуми шаҳрига олиб келади.

У ўз ҳамютртларидан паспортларини тортиб олиб, қўрқитиб фоҳишалик қилишга мажбурлайди.

2013 йил баҳорида Райҳон исмли фоҳишалик қилишга мажбурланиб келинган қизлардан бири қочишга уриниб кўради, аммо Н. шериклари қўлига тушиб қолади.

Батуми полициясига кўрсатма берган бошқа бир жабрланувчи – ўзбекистонлик Д. Р. сўзларига кўра, Райҳон Н.Рнинг бу қилмиши устидан Ўзбекистонда милицияга мурожаат қилишини айтади.

Н. ўзбекистонлик Ҳаёт ва грузиялик Каха исмли шахсларга 2 минг АҚШ доллари миқдорида пул бериб, Р. ўлдиришни буюради.

2013 йилнинг 22 май куни улар такси ёллаб, Р. алдов йўллари билан Хулой туманидаги ўрмонга олиб боради ва бошига тош билан уриб ўлдиради, кийимларини ёқиб юборади, танани эса кўмиб ташлайди.

Батумига қайтиб келгач, улар қолган ўзбекистонлик қизларга Райҳонни Ўзбекистонга учоқда учириб юборганини айтади.

Грузия полицияси Ҳаёт Р., Каха Д. ва уларни қотиллик жойига олиб борган таксичини ҳибсга олди ва жавобгарликка тортди: Ҳаёт Р. – 18 йилга, Каха Диасамидзе – 17 йилга ва полицияга хабар бермаган таксичига Батуми шаҳар суди 2 йиллик қамоқ жазоси тайинлади.

Қотилликни ташкиллаштиришда айбланаётган Н.Р. 2013 йилнинг 31 май куни Грузияни тарк этиб, Россияга кетишга улгуради.

2017 йилнинг сентябрь охирларида у Россиянинг Екатеринбург шаҳри Привокзалний туманида маҳаллий полиция томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда Грузия ҳуқуқ-тартибот идоралари Батумига келтирилган Ўзбекистон ватандошига қотиллик ва одам савдоси асосида айблов эълон қилишга ҳозирланаётгани маълум бўлди.

XS
SM
MD
LG