2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон томонидан экспорт қилинган маҳсулотлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги эълон қилган маълумотларга таяниб, маҳаллий нашрлар хабар қилди.
Айтилишича табиий газ экспорти 1 139 948 минг долларга тенг бўлган бўлса, мева-сабзавот ишлаб чиқариш - 463 198, ип, пахта - 381 039, полиэтилен - 219 495, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари - 216 839, пахта толаси - 166 081, мис катоди - 147 594, электр энергия - 105 983, табиий уран - 98 927, қора металл прокати - 90 373, тери маҳсулотлари - 34 865, трикотаж матолар - 33 249, пахта матолари - 29 687, қурилиш материаллари (цементдан ташқари) - 28 253, енгил автомобиллар - 22 164, полипропилен - 21 587, карбамид - 21 255, озиқ-овқат маҳсулотлари - 18 324, калий ўғитлари - 17 062, аммиакли селитра - 14 911 минг долларни ташкил қилди.
Экспортнинг умумий ҳажми 7 793 421,1 минг долларни ташкил қилди.