Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:31

Россияда пенсия ислоҳотларига қарши намойишлар бўлиб ўтяпти


Россия пойтахти Москвада ҳукуматнинг пенсия ёшини ошириш ислоҳотларига қарши кўламли норозилик намоишлари бўлиб ўтяпти.

2034 йилгача пенсия ёшини эркаклар учун 60 дан 65 га, аёллар ёшини эса 55 дан 63 гача кўтаришни кўзловчи қонунга қарши намойишларда ўн минглаб киши қатнашиши ва 29 июл куни ҳам давом этиши билдирилди.

Бир ой аввал Россия Давлат Думаси бу ҳақдаги қонун лойҳиҳаини биринчи ўқишдаёқ қабул қилганди.

Россия ҳукумати томонидан пенсия ёшининг оширилиши эълон қилинганидан бир ой ўтиб россияликларнинг учдан бир қисми ҳар қандай норозилик намойишига чиқиш истагини билдирган.

Бундай норози кайфият сўнгги саккиз йил ичида Россияда илк бор кузатилмоқда.

Россияда Совет Иттифоқи парчаланиб кетганидан бери ҳали бирор марта пенсия ёши оширилмаган эди.

Мамлакатда умр узунлиги нисбатан қисқа бўлиб, россияликлар ривожланган давлатларга солиштирганда анча эрта нафақага чиқади.

Пенсия ёшини ошириш таклифи россияликлар ғазабини келтирди.

XS
SM
MD
LG