Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:44

Ўзбекистоннинг "Дори-Дармон"ини АҚШ компанияси бошқариши мумкин


Ukraine, Crime - Medicines in pharmacies Simferopol, 28Jan2015
Ukraine, Crime - Medicines in pharmacies Simferopol, 28Jan2015

"Дори-Дармон" акциядорлик компанияси АҚШ компаниясининг ишончли бошқарувига берилиши мумкин.

Бу ҳақда regulation.gov.uz (Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси) порталида эълон қилинган Президент қарори лойиҳасида айтилган.

Айтилишича, «United Investment Healthcare Group» LLC (АҚШ) билан ўзаро англашув меморандуми имзоланган.

Шу муносабат билан, «Дори-Дармон» бошқаруви самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш мақсадида, истисно тариқасида, Ўзбекистонда рўйхатга олинган «United Investment Healthcare Group» LLC ваколатхонаси билан компания устав капиталидаги давлат улушини ишончли бошқариш бўйича беш йиллик муддатга шартнома тузиш таклиф этилмоқда.

Агар Америка компанияси бизнес-режа параметрларини уддалай олса, шартнома яна беш йилга узайтирилади.

"Дори-Дармон" устав жамғармасида давлатнинг улуши 71 фоизни ташкил қилади. Компания таркибида 2200дан зиёд ижтимоий дорихона мавжуд.

XS
SM
MD
LG