Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:19

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Францияга боради


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг октябр ойида давлат ташрифи билан Францияга боради.

Бу ҳақда Podrobno.uz нашри ҳукуматдаги манбасига таяниб хабар берди.

Нашрга кўра, ташрифни юқори даражада амалга ошириш учун бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошлиқ комиссия тузилган.

Бу Шавкат Мирзиёевнинг президент бўлганидан буён Европа давлатига илк давлат ташрифи бўлади.

Ўзбекистон Франция билан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор.

Июл ойида Парижда Ўзбекистоннинг савдо уйи очилган эди. Ўз навбатида Франция Тошкент ҳукуматини инсон ҳуқуқлари ва демократизация борасидаги ислоҳотларни жадаллаштиришга ундаб келади.

Ўзбекистон президентининг Францияга кутилаётган ташрифи арафасида Париждаги ўзбек элчихонаси Франция фуқаролигини олган сиёсий қочқин, "Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти" раиси Толиб Ёқубовга ватанига бориш учун бир йилга виза бергани маълум бўлди.

Ёқубов 2014 йилда президент Ислом Каримов фармони билан ўзбек ватандошлигидан чиқарилган эди.

XS
SM
MD
LG