Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:57

Вазирлар Маҳкамаси пахта терими учун тўланадиган ҳақ миқдорларини эълон қилди


Бу йил машинада терилган бир тонна учун пахта учун 400 минг сўм, қўлда терилган бир килограмм пахта учун 650 сўмдан 1000 сўмгача ҳақ тўланади.

Бу ҳақда, маҳаллий нашрларга кўра, Бош вазир Абдулла Арипов 5 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасида ўтказган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Айтилишича, теримчилар биринчи босқичда контрактация шартномаси 60 фоизгача бажарилгунга қадар 1 кг пахта терганида 650 сўм, иккинчи босқичда – 60 фоиздан 80 фоизгача 850 сўм, учинчи босқичда – 80 фоиздан ортганда 1000 сўмдан иш ҳақи тўлаш белгиланган.

Шунингдек, , аҳоли кам бўлган ҳудудлар учун алоҳида тартиб белгиланиб, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятларининг барча туманларида, шунингдек Қашқадарё вилоятининг Косон, Муборак, Нишон ва Касби, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ ва Музработ туманларида қўлда терилган бир килограмм пахта учун қўшимча 150 сўм, озиқ-овқат харажатларига 150 сўм, жами 300 сўм устама ҳақи тўланиши айтилди. Масалан, пахта терим мавсумининг биринчи босқичиданоқ теримчилар юқорида қайд этилган ҳудудларда 1 кг пахта учун 950 сўмдан ҳақ олиши назарда тутилган.

Ушбу маблағлар Молия вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан таъминланади. Шу мақсадда жамғармадан 246 млрд. 404 млн. сўм ажратилиши режалаштирилмоқда.

XS
SM
MD
LG