Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:47

Трамп БМТ минбаридан Эрон, Венесуэла ва Россия ҳақида нималар деди? (видео)


АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ Бош ассамблеяси мажлисида. 2018, 25 сентябрь
АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ Бош ассамблеяси мажлисида. 2018, 25 сентябрь

АҚШ президенти Дональд Трамп 25 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясида –120 дан ортиқ давлат раҳбарига мурожаат қилди. Кутилганидек унинг нутқида асосий мавзу Шимолий Корея ва Эрон, шунингдек Венесуэла бўлди.

Трамп шунингдек қатъият билан социализм ва замонавий ҳаётнинг муҳим қирраларини - миграция сиёсатидан қадриятлар тизими устидан назорат қилаётган "жаҳон хукумати"га қарши чиқди.

"Настоящее Время" телеканали Трампнинг чиқишини рус тилига таржима қилган ҳолда онлайн-трансляция қилди.

КХДР:

Трамп ўтган йилги БМТдаги чиқишида Шимолий Корея ядровий қуролсизланиши мавзусини кўтарганини эслатиб ўтди (ўшанда у КХДР етакчиси Ким Чен Инни " ракетачи болакай" дея атаган эди). Унинг айтишича, шундан кейин шимолий Корея йўналишида «кўзга ташланарли тараққиёт»га эришилди.

"КХДР тинчлик томон ҳаракатланмоқда. Ракеталар турли йўналишларга учмаяпти, ядро синовлари тўхтатилди, синов полигонларининг айрим қисмлари бузиб ташланди, гаровдаги америкаликлар озод қилинди. Мен мардлиги учун Ким Чен Инга миннадорчилик билдираман, –дея таъкидлади Трамп. – Бироқ тўла ядровийқуролсизланиш бўлмагунга қадар КХДРга нисбатан санкциялар сақланиб қолади".

Эрон:

Трамп “кўп мамлакатлар” унинг Эрон билан ядро битимидан чиқиш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлаганини ва ўз фикрига кўра, бугунги кунда Эронда “коррупциялашган диктатор бошчлигидаги шафқатсиз тузум ҳукмронлик қилаётгани”ни баён қилди.

"Улар ўз қўшниларини ҳурмат қилишмайди, – деб таъкидлади у биринчи навбатда Исроилни назарда тутиб. – Биз Исроилни йўқ қилиш билан таҳдид солаётган ва “Америкага ўлим!” деб қичқираётган тузумга ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймаймиз. Улар қўшниларининг захираларидан ўзлари бойиб кетиш учун фойдаланишмоқда. Эрон халқи хазиналар уруш олиб бориш учун ишлатилаётганидан норози. Ҳозирги вақтда Эронниннг ҳарбий бюджети ЯИМнинг 40%ни ташкил қилаяпти ва бу маблағлар ҳисобидан Сурия ва Ямандаги терроризм қўллаб-қувватланмоқда".

Трамп Эроннинг ҳозирги раҳбариятига нисбатан ўзи яхши кўрган ибораларидан бири бўлган "Not Good!"ни қўллади ва АҚШ 5 ноябрь куни Эронга нисбатан санкцияларнинг янги тўпламини қиритишини ва санкцияларнинг бу тўплами “энг охиргиси бўлмас”лигини эълон қилди. Унинг сўзларига қараганда, АҚШ, айниқса, Эрон нефтини сотиб олувчиларга нисбатан баъзи қатъий ҳаракатлар қилиш ниятида.

Венесуэла:

Трамп Венесуэлада содир бўлаётган нарсаларни “икки миллионлик аҳолининг фожиаси” деб атаб, Венесуэла мавзусига алоҳида тўхталиб ўтди. У Венесуэла президенти Мадуро тузумининг “Кубадаги ҳомийлари” борлигини баён қилди ва социалистик ҳукуматларга ғазабини сочди.

"Венесуэла қачонлардир энг бой миллат эди. Лекин социализм ҳар доим таназзул, коррупция ва зулмга олиб келади, – таъкидлади у. – Дунёнинг ҳамма мамлакатлари социализмга қарши туриши зарур ".

У Венесуэлада Мадуро тузуми йўқ қилган “демократияни тиклаш” зарурлигини таъкидлади ва АҚШ Венесуэла президенти ҳамда унинг атрофидаги энг яқинларига нисбатан янги санкциялар киритишини эълон қилди.

Жаҳон ҳукуматчилиги:

АҚШ президенти социализм билан биргаликда “жаҳон ҳукуматчилиги” ҳақида ҳам кескин фикрлар билдирди. У дунёдаги ҳар бир мамлакат ўзи айнан қандай яшаши кераклигини мустақил белгилаб олиши зарурлиги ва бу масалаларга на БМТ, на БСТ, на миллий тизимлардан устун турувчи бошқа халқаро ташкилотлар аралашмаслиги лозимлигини баён қилди.

"Америка ҳар доим жаҳон ҳукуматчилигига қараганда, мустақилликни танлаб олади. Биз бошқа мамлакатларга қандай худоларга сиғиниш ва қандай анъаналар бўйича яшашни айтаётганимиз йўқ. Биз ўз мустақиллигимизни ҳурмат қилишларини ҳам илтимос қиламиз", – деб таъкидлаб ўтди у.

Хусусан, у АҚШ ўз чегараларини назорат қилинмайдиган миграциядан мустаҳкамлаётганини ҳурмат қилишларини ҳам талаб қилди.

"Миграция глобал кучларни бошқармаслиги керак, балки муайян мамлакатлар томонидан белгиланиши зарур. Шунинг учун биз миграция бўйича жаҳон келишувида иштирок этмаймиз", – деди у.

"Шунингдек, биз ҳар бир давлат унинг пойтахти қаерда эканлигини ўзи белгилаб олиши керак, деб ҳисоблаймиз. Шундай экан, биз догмалар ва кўпинча хато қиладиган “эксперт фикрлар”га қарам бўлмаймиз", – деб қайд этди Трамп.

У БСТ (унинг сўзларига қараганда, бу ташкилот “ўзи асосланган принципларни бузаяпти ва айниқса, Хитой унга қўшилган пайтдан бошлаб, демпинги қўллаб-қувватламоқда) ва ОПЕК (нефтга юқори нархларни қўллаб-қувватлаб, тинчликка путур етказаяпти) ҳақида кескин фикр билдирди.

"Биз АҚШдагилар ўз энергетик хавфсизлигимизга ишонамиз", – деб урғу берди у.

Трамп БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида “АҚШ ва унинг дўстларини таъқиб қилишаётгани ва инсон ҳуқуқларини бузаётганларни ҳимоя қилишаётгани” учун АҚШ ундан чиқиб кетганлигини эслатиб ўтди.

"Бу Жиноят ишлари бўйича халқаро судга ҳам тааллуқли. Бу суд одил суднинг барча принципларини бузаяпти. Биз жаҳон бюрократиясига бўйсунмаймиз. Биз глобализм доктринасини инкор қиламиз", – қатъий баён қилди у.

Россия:

Трамп ўз нутқида Россияни атиги бир марта эслатиб ўтди: бу у энергетика хавфсизлигини тилга олганда, содир бўлди. У РФдан Польшага етказиб беришларга қамроқ қарам бўлишга имкон берувчи нефть ва газ сотиб олишни диверсификация қилгани учун Польшани мақтади ва ҳозир РоссияГерманияда қураётган “Шимолий оқим-2” газопроводи “Германия Россиядан газ етказиб берилишига 100% қарам бўлиб қолиши”ни яна бир бор уқтириб ўтди.

Трамп Сурия ҳақида гапираётганида бирор марта ҳам “Россия” ва “Россиянинг Асад тузумига ёрдами”ни тилга олмади. Бироқ “Ислом давлати” илгари Сурия ва Ироқда эгаллаб турган ҳудудларидан сиқиб чиқарилганини таъкидлади ва буни Россиянинг эмас, айнан террорчиликка қарши коалиция зарбалари ҳисобига қўшиб қўйди.

Шунингдек, у Сурияда аҳолига нисбатан кимёвий қурол қўлланмаслиги шартлиги ҳақида огоҳлантирди ва “Асад тузуми томонидан”лигини уқтирди.

"Суриядаги фожиа менинг юрагимни эзиб юбораяпти", – деб қайд этди Трамп, Суриядаги вазиятни тартибга солиш юзасидан гапирганида. Бу мамлакатдаги вазият “сиёсий ечимга эгалиги” ва “у сурияликларнинг танловига кўра” ҳал қилиниши зарурлигини таъкидлади.

*****

26 сентябрь куни Трамп БМТ Хавсизлик Кенгашининг ўз эътиборини ядро қуроли тарқалишига қаратадиган махсус сессиясида раислик қилади Экспертлар АҚШ президенти у ерда кўп жиҳатдан “Россия мавзуси”ни тилга олишига ва хусусан, Россия махсус хизматлари тмонидан Сергей ва Юлия Скрипалларнинг Буюк Британия ҳудудида заҳарлангани ҳақида гапиришига шубҳа қилишмаяпти.

БМТ Бош Асамблеяси доирасида Трамп Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ва Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин билан учрашишни режалаштирмоқда.

Бу сессияда Россия номидан ташқи ишлар вазири Сергей Лавров иштирок этаяпти. У АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан учрашиши кутилмоқда. Бунда Помпео Россия Сурияга С-300 зенит ракета комплексини беришини эълон қилганидан бир неча сота ўтганидан сўнг учрашув ҳақида баён қилди.

XS
SM
MD
LG