Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:26

Ёшлар иттифоқи етакчиси ва яна 6 амалдор пахта теримига мажбурлагани учун жазолангани хабар қилинди


Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Ёшлар иттифоқи фаоли Н.Мирзақобуловнинг номидан ëзилган Telegram хабарида тумандаги 59 та мактаб етакчисига “пул тўлаб пахтага одам юборасан ëки лавозимингни бўшатасан”¸ деган "ультиматум" қўйилган.
Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Ёшлар иттифоқи фаоли Н.Мирзақобуловнинг номидан ëзилган Telegram хабарида тумандаги 59 та мактаб етакчисига “пул тўлаб пахтага одам юборасан ëки лавозимингни бўшатасан”¸ деган "ультиматум" қўйилган.

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Ёшлар иттифоқи фаоли Н.Мирзақобуловнинг туманда жойлашган 53 та мактабдаги ёшлар ташкилоти фаолларини пахта теримига мажбурлаш ҳолати Андижон вилояти прокуратураси ва Давлат меҳнат инспекциясининг биргаликда олиб борган текширув-тергов ишлари билан якунланди.

Мажбурлаш ҳолати бўйича Н.Мирзақобулов маъмурий жавобгарликка ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддасига мувофиқ жаримага тортилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўзининг расмий сайтида хабар қилди.

Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Ёшлар иттифоқи фаоли Н.Мирзақобуловнинг номидан ëзилган Telegram хабарида тумандаги 59 та мактаб етакчисига “пул тўлаб пахтага одам юборасан ëки лавозимингни бўшатасан”¸ деган "ультиматум" қўйилгани тўғрисида Озодлик хабар қилган эди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига кўра, 10 сентябрдан буён 26 та ҳолат бўйича мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.

Қонунбузарлик содир этгани учун Давлат меҳнат инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси бўйича қуйидаги шахсларга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баробаридан 3 баробари миқдорида жарима пулини ундириш тўғрисида қарор чиқарилди:

- Фарғона вилояти Қўштепа тумани ҳокими Новиков И.А.,

- Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Хотин-қизлар ишлари бўйича ҳоким ўринбосари Салимова Ш.,

- Қашқадарё вилояти Нишон тумани қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Нормўминов У.,

- Жиззах вилояти Пахтакор тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Эргашев А.,

- Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ахмедов К.,

- “Бек барака савдо мажмуаси” МЧЖ директори Турсунов Ю.

10 сентябрдан 27 сентябргача Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ишонч тармоқларига пахта теримига мажбурий жалб қилиш ҳолати юзасидан жами 410 та мурожаат келиб тушган. Улардан 228 таси Давлат меҳнат инспекцияси инспекторлари томонидан кўриб чиқилди, 26 тасида қонунбузарлик ҳолати тасдиқланди. 202 та мурожаатда пахта теримига мажбурий жалб қилиш ҳолати тасдиқланмаган.

"Афсуски, жойларда ҳолатни ўрганиш пайтида мурожаатчилар турли сабаблар таъсирида ўз шикоятларини қайтариб олаётгани кузатилмоқда. Пахта теримига мажбурий жалб қилиш бўйича тасдиқланмаган ҳолатлар юзасидан қайта текширув ишлари ўтказилмоқда", дейилади Бандлик вазирлиги ҳисоботида.

2018 йил 27 сентябрь ҳолатига кўра ҳудудлар бўйича мурожаатлар йиғма жадвали:

Қорақалпоғистон

7

Андижон вилояти

38

Бухоро вилояти

19

Жиззах вилояти

34

Навоий вилояти

14

Наманган вилояти

24

Қашқадарё вилояти

75

Самарқанд вилояти

13

Сурхондарё вилояти

29

Сирдарё вилояти

34

Фарғона вилояти

21

Хоразм вилояти

13

Тошкент вилояти

74

Тошкент ш.

15

Жами

410

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳисоботи пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатнинг олдини олишга зўр бериб ҳаракат қилинмоқда, деган тасаввур пайдо қилиши мумкин. Лекин жойлардан ҳар куни келаётган хабарлардан бу жараённинг кўлами жуда кенг эканлигини билиш мумкин.

XS
SM
MD
LG