Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:49

“Коммерсантъ”: “Ўзбеккўмир”ни Ташқи ишлар вазири ўғлининг ҳамкори бошқариши мумкин


Ўзбекистоннинг ёқилғи саноатидаги асосий мулки - “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти бошқаруви Россиядаги “Прогрессгортех” МЧЖ қўлига ўтиши мумкин.

Бу ҳақда Россияда чиқадиган “Коммерсантъ” газетасининг хабар қилишича, бу эҳтимол Ўзбекистон президенти қарори лойиҳасиданазарда тутилган. Қарор лойиҳаси, газетага кўра, “Ўзбеккўмир”нинг ҳозирги эгаси – “Ўзбекистон темир йўллари” томонидан тайёрланган.

“Коммерсантъ” бундан 1 ойгина муқаддам Николай Емельянов деган шахс томонидан ташкил этилган “Прогрессгортех” МЧЖ аслида кимга қарашли эканлигини билишга уринганини ёзди. Газета ўз сўрови давомида Николай Емельянов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ўғли, “Газпромбанк”нинг собиқ етакчи менежери Дониёр Комиловнинг “Селена” МЧЖдаги ҳамкори эканлигини аниқлаган.

Қарор лойиҳаси шу кунда Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига муҳокама учун қўйилган. Қарор ўзгаришсиз қабул қилинса, “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти акцияларининг 45 фоизи вазирнинг ўғли ҳамкорининг қўлига ўтиб кетади.

“Ўзбеккўмир”га қарашли конларда йилига 4 млн. тоннагача кўмир қазиб олинади.

XS
SM
MD
LG