Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:42

Кейинги йилдан Тошкентда МГИМО филиали иш бошлайди


Ўзбекистон ва Россия Ташқи ишлар вазирлари Абдулазиз Комилов ва Сергей Лавров.
Ўзбекистон ва Россия Ташқи ишлар вазирлари Абдулазиз Комилов ва Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров кейинги йилда Тошкентда МГИМО – Халқаро муносабатлар бўйича Москва давлат институти филиали ишга туширилишини эълон қилди. Институтда Ўзбекистон пойтахтида ҳозирча магистратура йўналиши бўйича қабул бўлишини маълум қилишди.

Россия Ташқи ишлар вазирлигига қарашли мамлакатнинг энг нуфузли олий ўқув юрти – МГИМО Боку ва Тошкентда ўз филиалларини очишга ҳозирлик кўрмоқда.

Халқаро муносабатлар бўйича Москва давлат институти раҳбарияти билан 20 декабрь куни Москва шаҳрида бўлган учрашувда бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

- Озарбайжон ва Ўзбекистон раҳбарияти илтимосига биноан университет бу мамлакатларда ўз филиалларини очиш бўйича тайёргарлик ишларини олиб борди. Бугун биз МГИМО уставига тегишли ўзгартиш киритамиз ва бу Боку ва Тошкентда филиал очишга имконият яратади. Албатта, бу қадам Россиянинг МДҲ давлатлари ҳудудида инсонпарварлик иштирокини кенгайтиришга олиб келади, деди Сергей Лавров.

Россия Федерация Ташқи ишлар вазири МГИМО ўз имкониятларидан келиб чиқиб, Россиянинг ташқарисидаги идораларга кадрларни тайёрлашга тушганини ҳам айтди.

МГИМО ректори A.В.Торкунов ва ЖИДУ ректори A.A.Абдувоҳитов,19.10.2018
МГИМО ректори A.В.Торкунов ва ЖИДУ ректори A.A.Абдувоҳитов,19.10.2018

Халқаро муносабатлар бўйича Москва давлат институтида Озодлик мурожаатИга келгуси йилдан ҳозирча магистратура йўналиши бўйича қабул бошланиши тўғрисида жавоб беришди.

- Сиз олдинроқ хабар олган бўлсангиз керак – икки мамлакат президентлари иштирокида бизнинг ректоримиз ЖИДУ - Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори билан Келишув имзолаган эди. Яъни филиал очилиши 100 фоиз аниқ! Кейинги йилдан бошлаб кўрсатилган иккита дастур бўйича қабул қилишни бошлаймиз. Ҳозирча магистратура, - деди олийгоҳ матбуот хизмати раҳбари Виктория Калашникова.

Институтда кейинроқ Ўзбекистонда бакалавриат йўналиши ҳам очилиши мумкинлигини инкор этишмади.

Суҳбатдош Тошкентга очилаётган филиалга нечта талаба қабул қилиниши масаласи ҳозирча муҳокамада экани ва у ҳақда маълумотга эга эмаслигини билдирди.

Айни дамда, МГИМО ўқитувчилари Ўзбекистон ҳудудида пуллик мастер-класслар ўтказишни бошлаб юборганини кўриш мумкин.

2018 йилнинг 19 октябрь куни Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи давомида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан 2019-2021 йилларга мўлжалланган маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик дастури Ўзбекистон ҳудудида Россия университетлари¸ хусусан МГИМО – Халқаро муносабатлар бўйича Москва давлат институти филиалини очишга оид келишувларни имзолаган эди.

Россия ҳукумат вакилларининг Тошкентга қилган сафари чоғида МГИМО ректори Анатолий Торкунов ва Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетиректори Шуҳрат Сирожиддинов ўртасида Россия ва Ўзбекистон ўртасида талабалар алмашинуви, ўзаро стажировка, малака ошириш ва синхрончи-таржимонларни тайёрлаш дастурлари бўйича келишиб олинганди.

Шунингдек, International House-Tashkent Академик лицейи билан ҳамкорликда МГИМО лицей синфларини ва қатор бошқа таълим дастурларини ишга туширишга келишилган эди.

XS
SM
MD
LG