Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:52

Абитуриентлардан тест синовларида иштирок этгани учун ҳақ олиниши мумкин


Тест топшириш учун келган абитуриентлар.
Тест топшириш учун келган абитуриентлар.

Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштиришга оид президент қарори лойиҳасида олдинги ўқув йилларида таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун ҳақ олиш таклиф этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида 15 февраль куни муҳокамага қўйилган қарор лойиҳасида тест синови топшириш учун энг кам иш ҳақининг бир баробарига тенг миқдорда йиғим олиш назарда тутилган. Бугунги кунда энг кам иш ҳақининг бир баробари 202 730 сўмга тенгдир.

Қарор лойиҳасида тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар, I ва II гуруҳ ногиронлари бу йиғимдан озод қилиниши айтилади.

Давлат тест маркази томонидан ишлаб чиқилган президент қарори лойиҳасида таъкидланишича: “Ушбу йиғимлар Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади. Жорий йил битирувчилари учун тест синовлари бепул асосда ўтказилади”. Қарор лойиҳаси муҳокамаси 2 мартга қадар давом этади.

Қарор лойиҳасида, шунингдек, 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб амалдаги тартибни ўзгартирган ҳолда олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш тест синовларини июль-август ойларида ўтказиш ҳам таклиф қилинмоқда.

Бундан ташқари қарор лойиҳасида энг юқори баллнинг 30 фоизи ва ундан юқори баллни тўплаган абитуриентларга фанлар бўйича тест синовлари натижалари акс этган, 3 йил муддатга амал қиладиган сертификат бериш ҳамда уларга учтагача таълим йўналишида танловда иштирок этиши учун имконият яратиш ҳам назарда тутилган.

Қарорга берилган расмий шарҳда таъкидланишича,2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб тест фанлари мажмуаси икки бўлимга ажратилади.

Биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан – она тили, математика ва Ўзбекистон тарихи, иккинчи бўлимга даъвогарлик қилинаётган таълим йўналишига мос иккита фан киритилади.

“Ёшларнинг она тили бўйича саводхонлигини ошириш ва аниқлаш мақсадида ёзиш кўникмаларини баҳолаш учун “Ўзбек тили”, “Рус тили”, “Қорақалпоқ тили” фанлари бўйича алоҳида синовларни ташкил этиш” ҳам таклиф қилинмоқда.

Қарор лойиҳасида ўзбек ва қорақалпоқ тилларидаги тест топшириқлари фақат лотин алифбосида тайёрлананиши ҳам белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари мажбурий фанлар бўлимидаги тест топшириқларини соддалаштириш, топшириқлар абитуриентларнинг умумий саводхонлиги ва таянч билимларини баҳолашга йўналтирилган бўлиши ҳам назарда тутилган.

XS
SM
MD
LG