Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:42

Олий ўқув юртларида диплом иши сотиб олиш нархи маълум бўлди


Тошкент милицияси ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганларга жазони кучайтиришни таклиф қилди

Ўзбекистон ҳудудида, хусусан, Тошкентда итлар жанги ўтказилаётгани ҳақида хабарлар кўпаймоқда. Бу ҳақда бир қатор матбуот нашрлари хабар берган. Масалан, Тошкент шаҳри Сергели туманида ташкил қилинган итлар жанги милиция ва Миллий гвардия ходимлари томонидан тўхтатилди.

Қайд этилишича, ушбу тадбирни “кўргазма” сифатида ташкил қилган “Ўзбек бўрибосари” жамияти раҳбари жаримага тортилган. Тошкент шаҳар ИИББ ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлар учун жазо чораларини кучайтириш ҳамда ҳайвонлар жангини тақиқлашни таклиф этмоқда.

Ўзбекистон қонунчилигида ҳайвонлар ўртасида жанглар уюштиришни тақиқловчи тартиб-қоида йўқ. Ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлар эса энг кам ойлик иш ҳақининг 2 бараваригача миқдорда жазоланиши мумкин.

ИИББга кўра, бу енгил жазо ва у шафқатсиз инсонларни тўхтатиб қола олмайди.

Судья билан гаплашиб ишни ҳал қилишга ваъда берган адвокат пора билан қўлга тушди

Намангандаги “Attorney Elite” адвокатлик ҳайъати адвокати Акила Хусаинова 1,5 миллион сўм пора билан қўлга тушди (“Даракчи”, 7 март).

64 ёшли адвокат оталик ҳуқуқидан маҳрум этишга доир суд ишида ҳимоячи сифатида қатнашган. Даъвогар А.Атаханова собиқ турмуш ўртоғи Х.Қирғизбоевни оталик ҳуқуқидан маҳрум этишни сўраб судга мурожаат қилган.

Адвокат А.Хусаинова эса судья билан гаплашиб, ишни кўришни тезлаштириш ва унинг фойдасига ижобий ҳал қилишга ваъда бериб, Х.Қирғизбоевдан 1,5 миллион сўм пора сўраган.

Адвокат сўралган миқдордаги пулни олганидан кейин ҳибс қилинган. Адвокат порани судьяга чиндан ҳам бермоқчи бўлганми деган масалага ойдинлик киритилмаган.

Олий ўқув юртларида диплом иши сотиб олиш нархи маълум бўлди

Олий ўқув юртлари битирувчилари орасида диплом ишини пулга ёздириш ҳолатлари ҳамон давом этмоқда (“Инсон ва қонун”, 5 март).

Қайд этилишича, диплом ишини сотиб олиш нархлари университет ёки институтнинг мақомига кўра турлича.

Бу борада Тошкент давлат юридик университетидаги “ставка” юқори: битта диплом иши ёздириш учун “ҳожатбарор”га 500-800 АҚШ доллари тўлаш лозим.

Тошкент молия институтида – 500 доллар, Тошкент ахборот технологиялари университетида – 200-400 доллар, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида – 200 доллар, Тошкент давлат педагогика институтида эса 100-200 долларга диплом иши ёздириш мумкин.

Қайд этилишича, кўча-кўйда ҳам “битирув иши ёзиб бераман” деган мазмундаги эълонларни бемалол топиш мумкин. Адлия вазирлиги нашрига кўра, шу тариқа диплом учун каттагина харажатлар қилган талабанинг кейинчалик пора олиши эҳтимоли катта.

XS
SM
MD
LG