Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:45

Қирғизистон Тожикистон билан чегарадаги қишлоқдан аёллар ва болаларни эвакуация қилди. Музокаралар давом этмоқда


Чегара ҳудуди ҳар икки томондан кучайтирилган тарзда назорат қилинмоқда.
Чегара ҳудуди ҳар икки томондан кучайтирилган тарзда назорат қилинмоқда.

Қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни барқарорлаштириш учун амалга ошириладиган энг биринчи тадбир-халқни тинчлантиришдир. Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Жениш Раззақов 15 март кунги музокараларнинг биринчи босқичида томонлар мана шундай қарорга келганларини айтди.

Қирғизистон Тожикистон билан чегарадаги қишлоқдан аёллар ва болаларни эвакуация қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:02 0:00

Қирғизистон расмийси Тожикистон Бош вазири ўринбосари Азим Иброҳим билан Боткен вилояти Аксай қишлоқ ҳукуматига қарашли Кўктош овулининг Головной деб аталадиган мавзесида музокаралар ўтказмоқда. Музокараларнинг иккинчи босқичи ҳам 15 март куни ўтказилиши режалаштирилган.

Томонлар музокаранинг биринчи босқичида чегарадаги халқни тинчлантирганидан сўнггина, тўсиб қўйилган йўлларни очиш ва чегарага оид масалаларни муҳокама қилишга келишиб олдилар.

Хабарда айтилишича, 14 март куни Аксай ва Кўктош қишлоқларидан аҳоли, асосан аёллар ва болалар автобусларга солиниб, Боткен шаҳрига олиб чиқиб кетилган. Қишлоқ аҳли вилоят марказидаги 57-касб-ҳунар лицейига жойлаштирилган.

13-14 март кунлари қирғиз-тожик чегарасида чиққан низо пайтида отилган ўқлардан Тожикистоннинг икки фуқароси - Рафоуддин Тешаев ва Ҳусайн Ҳакимов ҳалок бўлди.

Қирғизистон томондан эса уч киши, жумладан, бир нафар милиция ходими ўқдан яраланиб, касалхонага ётқизилгани билдирилди.

Ўқотар қуроллардан ким ўқ отгани ҳозирча номаълум.

15 март куни Қирғизистон парламенти депутатларидан иборат гуруҳ ҳам воқеа жойига жўнаб кетди.

14 март куни кечга яқин эса Қирғизистон ва Тожикистон президентлари телефон орқали суҳбатлашгани маълум қилинди.

Қирғизистон президенти матбуот хизмати маълумотига кўра, Сўўрўнбай Жээнбеков ва Имомали Раҳмон чегарадаги ҳодисани холисона текшириш учун қўшма комиссия ташкил қилиш ва келажакда бу каби воқеаларга йўл қўймаслик зарурлиги, шунингдек, давлат чегараси делимитацияси жараёнини якунлаш бўйича музокараларни фаоллаштириш лозимлигини қайд этганлар.

Икки давлат раҳбари асрлардан бери яхши қўшничилик алоқаларига эга бўлган халқлар ўзаро тинчлик ва дўстлик муҳитида яшашлари кераклиги юзасидан якдил эканларини билдирганлар.

13 март куни соат 15:30 Тожикистоннинг Меҳнатобод қишлоғи аҳолиси ва Қирғизистоннинг Аксай қишлоғи аҳолиси йўл қурилиши масаласида келиша олмай, низолашиб кетган эди.

Вазият соат 18:30ларда кескинлашиб, Тожикистон томонда 50 одам, Қирғизистон томонда 70 одам тўпланиб қолган. Чегаранинг икки томонида турган одамлар бир-бирларини тошбўрон қила бошлаганлар.

Кечки соат саккиз яримларга бориб эса тожикистонликлар Қирғизистоннинг Ўртабўз қишлоғидаги бир уйга ўт қўйган. Тожикистон томонидаги уйлардан бирига ҳам қирғизистонликлар томонидан ўт қўйилган.

Тожикистоннинг Воруҳ эксклавидаги Тожикон қишлоғи раиси Ғофуржон Жўраевнинг айтишича, Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари воқеа жойига уч соатдан сўнг етиб борган. Уч соат давомида эса одамлар бир-бирлари билан низолашиб турган.

XS
SM
MD
LG