Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:35

Қирғиз-қозоқ чегарасида 300га яқин юк машинаси 10 кундан бери Қозоғистонга ўтолмай турибди (ВИДЕО)


Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги «Ак-Тилек - Автожол» назорат-ўтказиш пунктидаги юк ташувчи машиналар.
Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги «Ак-Тилек - Автожол» назорат-ўтказиш пунктидаги юк ташувчи машиналар.

Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги «Ак-Тилек» назорат-ўтказиш пунктида бир неча кундан бери 300га яқин юк ташувчи автомашина қўшни давлатга ўтолмай, навбатда турибди.

Қирғиз-қозоқ чегарасида 300га яқин юк машинаси 10 кундан бери Қозоғистонга ўтолмай турибди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:57 0:00

Беш кундан бери чегарадан ўтолмай турган қирғизистонлик ҳайдовчи Сур Исмар ва унинг шериги яна неча кун навбатда туришларини билмайдилар. Сур Исмарнинг айтишича, улар беш кун ичида икки марта чегара-божхона текширувдан ўтолмай, яна Қирғизистонга қайтишга мажбур бўлганлар.

- Машинанинг ичида овқат пишириб, машинанинг ичида яшаяпмиз. Бугун картошка қовурдик. Ҳайриятки, уйимизга яқин жойдамиз. Бошқа ерлардан келган ҳайдовчилар бир амаллаб кун кечиришаяпти. Биз икки марта чегарадан ўтолмадик. Ҳужжатларимизнинг барчаси қонуний, камчилиги йўқ. Шунга қарамай, нега чегарадан ўтказишмаётганини яхши тушуна олмаяпман, - дейди Сур Исмар.

Қирғиз-қозоқ чегарасида юк машиналарининг турнақатор навбати пайдо бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:56 0:00

Исмарнинг шериги Жума Раҳим навбатда турган кунлари учун кўраётган зарарларини ким қоплаши номаълум эканидан ташвишланмоқда:

-Қачон навбатимиз етиб келиб, чегара ҳудудига киришимиз номаълум. Тунда бу ерлар совуқ бўлади. Машинани ўт олдириб ухлашимизга тўғри келади. Бу чиқимларни ким тўлаб беради? Фирмага ҳам, машинанинг эгасига ҳам бу гапларни айтдик. Ҳозирча улар бу саволимизга жавоб беришмади.

Айрим ҳайдовчилар Қозоғистон тез айнийдиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва Қирғизистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнигина ўтказаётганини айтмоқдалар. Ҳайдовчиларга кўра, Қозоғистон транзит юкларни ҳам ўтказмаяпти.

-Биз фирмадан вакил келишини кутиб турибмиз. “Вакил келса, кейин ўтказамиз”, деб айтишди. Чегарадан ўтолмай, ортга қайтган ҳайдовчилар қозоқ томони битта машинани бир неча соат текшираётганини айтишаяпти. Авваллари машинани рентгенда текшириб, ўтказиб юборишар эди. Ҳозир эса ҳар бир товарни ҳужжатга асосан текшириб, доналаб санаб чиқишаяпти, сони, маҳсулот тури ҳужжатда кўрсатилган маълумотга тўғри келиш-келмаслигини текширишаяпти. Масалан, кеча бир ҳайдовчи кепканинг сони ҳужжатда кўрсатилганидан бир-иккита кўп бўлгани учун чегарадан ўтказилмабди. Асосан Хитойдан олиб кирилаётган маҳсулотларни қаттиқ текширишаяпти экан. Бу ерда турганимизга уч кун бўлди. Биз бу вақтда Россияга етиб бориб, юкни туширишимиз керак эди. Энди нима бўлади, билмайман, - дейди россиялик ҳайдовчи.

Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги «Ак-Тилек - Автожол» назорат-ўтказиш пунктидаги юк ташувчи машиналардан иборат навбат 19 мартдан бошлаб пайдо бўлди.

Қирғизистон Чегара хизматининг 1 апрелда билдиришича, ҳозир бу ерда 270та автомашина навбатда турибди. Назорат-ўтказиш пункти бошлиғи, майор Азамат Анарбаев юк ташувчи машиналарнинг чегарадан ўтишига Қирғизистон томони ҳеч қандай тўсқинлик қилмаётганини айтди:

-Бу ҳолат автомашинадаги юкнинг ҳажми ҳужжатлардаги маълумотларга тўғри келмаётгани ортидан пайдо бўлди. Қозоқ томони ҳозир бир соатда бешта машинани ўтказаяпти. Авваллари эса бир соатда ўнта автомашина ўтказилар эди.

Анарбаевнинг айтишича, қозоқ томони ўтказмай, ортга қайтарган машиналар эгалари омади чопиб, чегарадан ўтиб кетишига умид қилган ҳолда яна навбатга турмоқда. Чегарачилар уларни навбатни узайтримай, ортга қайтишга ундамоқда.

Сўнгги хабарларга қараганда, 31 март куни чегарадан 158та юк автомашинаси ўтказилган. Авваллари эса бу ердан кунига 300-400та юк машинаси ўтказиларди.

XS
SM
MD
LG