Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:54

Ўқишга киритиш ваъдаси билан 11 минг доллар олган шахс ушланди


Тошкент Юридик университетига киритиб қўйиш ваъдаси билан учтепаликдан 11 минг доллар олган шаҳарнинг Шайхонтоҳур туманида яшовчи шахс (М.Ғ) қўлга олинди.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, шайхонтоҳурлик киши роппа-роса бир йил аввал учтепаликдан 11 минг долларни олган.

У Юридик институтга киритиш учун Бош прокуратурада ишловчи танишлари ёрдамидан фойдаланишини таъкидлаган.

Учтепалик ўтган йили ўқишга ҳам кира олмаган ва пулини ҳам қайтариб ололмаган. Унинг даъво аризасидан сўнг пулни олган шахс қўлга олинган.

XS
SM
MD
LG