Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:45

Австрияда юк поездида Германияга кетаётган муҳожирлар ушланди


 Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Австрия полицияси музлатгич ортилган юк поездида Германияга отланган 11 нафар муҳожир ушланганини хабар қилди.

Расмий маълумотларга кўра, муҳожирлар 6 июль куни Австрия жанубидаги поезд паркларининг биридан топилган.

Ёпиқ вагонда деярли 40 соат ўтирган муҳожирлар поезд деворларини тақиллатиши ортидан улар ҳақида хабар топишган.

Поезд Австрияга Словениядан келган бўлган.

Муҳожирларнинг сўзларига кўра, уларни 4 июль куни Сербияда даллоллардан бири поездга чиқарган ва Германияга етиб боришларини ваъда қилган.

Муҳожирларнинг айтишича, уларнинг ҳар бири Германияга етиб олиш учун 1000 евродан пул тўлаган.

Халқаро Қизил хоч ташкилоти муҳожирлар аҳволи яхши эканлигини ва улар транзит лагерига юборилганини билдирди.

XS
SM
MD
LG