Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:52

Қамоқдан қайтибоқ ўлган ҳайдовчига ҳукм ўқиган судья устидан суриштирув бошланди


Иллюстрация
Иллюстрация

Фарғона вилоят, Фурқат туман Маъмурий ишлар бўйича суди судьяси Абдурасул Муножиддинов устидан Фарғона вилоят прокуратураси назорат тартибида суриштирув бошлади.

Муножиддинов мавжуд қоидага зид тарзда 60 ëшдан ошган кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинлаб, ўз вазифасини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда.

Бу ҳақда Озодликка маълум қилган Фарғона вилоят прокуратураси ходимига кўра¸ судья Муножиддинов қамоқ жазоси тайинлаган шаxснинг қамоқда ўлиши вазиятни янада оғирлаштирган.

10 октябрь куни судья Муножиддинов билан суҳбат ўтказилиб, унинг устидан назорат вилоят прокурори ўринбосари Бахтиëр Исмоилов зиммасига юклатилган.

Фурқат туман Маъмурий ишлар бўйича судьяси Абдурасул Муножиддинов жорий йил 11 сентябрь куни Бешариқ туман ҳокимияти биносида бўлиб ўтган сайëр суд мажлисида шу туманда яшовчи “Дамас” ҳайдовчиси бўлган 61 яшар Абдураззоқ Қодировга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига (Майда безорилик) асосан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

Маҳкум Қодиров ҳукм ўқилган куни Ўзбекистон туман ИИБ тергов ҳибсхонасига олиб кетилган ва жазо муддатининг саккизинчи куни саломатлиги ëмонлашгани учун муддатидан икки кун олдин уйига элтиб қўйилган. Маҳкум уйига келиши билан жон берган.

Фурқат туман судьяси ана шу ўлимга алоқадорликда айбланмоқда.

Озодлик 9 ва 10 октябрь кунлари икки марта судья Абдурасул Муножиддиновга у мавжуд қонунга зид тарзда қамаган маҳкумнинг ўлими борасида саволлар берди.

Абдурасулов бу саволларни диққат ва сабр билан эшитди, лекин жавоб бермади.

Маъмурий жавобгарлик кодексининг 29-моддасига кўра, маъмурий қамоққа олиш ëши 60 дан ошган кишиларга тайинланиши мумкин эмас.

Маҳкум бўйни сингани ортидан ўлди

Озодликка ўқиб берилган суд-тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра, марҳум тириклигида бўйни тўмтоқ жисм билан уриб синдирилган.

Ўз исми айтилмаслигини истаган Ўзбекистон туман прокуратура ходимининг иддао қилишича, Абдураззоқ Қодиров “Бир неча оперлар тарафидан калтакланган”:

- Қодиров ҳибсдалиги пайтида бир неча марта ҳушидан кетган. Уни калтаклаган оперлар уч марта "Тез ëрдам" чақиришган.

Сафдор айбдорми?

Маҳкум ўлими ортидан текширув бошланган ва махкум Абдураззоқ Қодировнинг ўлимига алоқадорликда гумон қилиниб Ўзбекистон туман (Фарғона вилояти) ИИБ тергов ҳибсхонаси нозири Искандар Умаров 25 сентябрь кечқурун ҳибсга олинган эди.

Айни пайтда унинг устидан жиноят иши очилиб, эҳтиëт чораси сифатида қамоққа олинган Ўзбекистон тумани ИИБ хибсхона ходими сафдор Искандар Умаров 21-28 сентябрь кунлари, яъни марҳум Қодиров жазо ўтаётган пайтда 3 марта сменада булган.

Терговга яқин бўлган Озодлик манбасининг айтишича¸ айнан Умаровнинг сменасида уч марта "Тез ëрдам" чақирилган. Умаровга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) ва 104-моддасида (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганлик бўйича айблов эълон қилинган.

Сафдор Искандар Умаров яқинларининг Озодликка шикоят қилишича¸ фақат битта одамни айбдор қилиш адолатдан эмас. Уларнинг айтишича¸ тергов фақат Умаровни айблаш билан чекланмокда:

- Аслида марҳумни бошқа кунлари бошқа ходимлар ҳам уришган Бу ҳақда Искандар терговда айтди. Лекин унинг бу гапини прокуратура текширмаяпти. Чунки қолганини босди -босди килишмоқчи.

Айбдорлар жазоланади

Фарғона вилоят прокуратураси ходимига кўра¸ қамоқдаги маҳкумнинг ўлимига у ëки бу тарзда алоқадор бўлган барча жиноят иши фигуранти сифатида савол - сўроқ қилинмоқда.

“Туман ИИБ бошлиғига нисбатан ЖКнинг 207- моддаси, яъни ишга совуққонлик билан ëндашиш айби қўйилди. Фурқат туман маъмурий суди судьясини хам ноқонуний равишда қамоқ тайинлагани учун жавобгар килиш масқсадида республикка судьялар коллегияси комисиясига хат юборилди” деди прокуратура вакили.

Марҳум маҳкум Қодиров ишини ҳужжатлаштирган Бешариқ туман ИИБ профилактика инспектори Ўктам Сапохоновга кўра¸ марҳум яқинларининг аризасига биноан туман прокуратураси жасадни эксгумация қилиб суд-тиббий экспертизаси ўтказган.

XS
SM
MD
LG