Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:50

Колумбия университетининг илк ўзбек профессори: “Беруний мажлисма-мажлис юрганда, аллома бўлиб етишмас эди”


Колумбия университетининг илк ўзбек профессори Азиза Шоназарова Ўзбекистон таълим тизимидаги айрим муаммоларга тўхталди (www.daryo.uz, 10 март). “Афсуски, Ўзбекистондаги академик тизимда мажлисбозлик жуда кўп. Мажлисларни камайтириш учун мажлислар ўтказиладигандек. Назаримда, бу – эски совет давридан қолган асоратлардан бири. Беруний, Форобий, Хоразмий каби бобокалонларимиз ҳам ўз даврида мажлисма-мажлис юришганида, аллома бўлиб етишмас эди”, деган олима.

Профессор Шоназарова Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида ҳам миллий таълим ҳолати хусусида гапирган. Хусусан, у мамлакатда таълимни кучайтириш учун олий ўқув юртларида ўқитиш методикасини ўзгартириш, конспект ёзиш, мажбурий дафтар тутиш каби анъаналарга барҳам бериш лозимлигини айтган. Бундан ташқари, профессор Шоназарова таълимда кўчирмакашлик – плагиатга йўл қўйилмаслик жуда муҳим эканини таъкидлаган.

32 ёшли Азиза Шоназарова АҚШдаги нуфузли олийгоҳ – Колумбия университетининг профессорлик мақомига эришган илк ўзбек олимаси сифатида тарихга кирди. У диншунослик ва Марказий Осиё тарихи бўйича докторлик даражасини олган.

XS
SM
MD
LG