Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:53

АҚШда коронавирусни аниқловчи ихчам тестерлар ишлаб чиқилди


Аксар мамлакатларда қўлланилаëтган бирламчи тест системаси. Бу Cepheid ишлаб чиқараëтган тест эмас.
Аксар мамлакатларда қўлланилаëтган бирламчи тест системаси. Бу Cepheid ишлаб чиқараëтган тест эмас.

АҚШ Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (Food and Drug Administration, FDA) беморларни коронавирусга текшириш жараёнини тезлатиш имконини берадиган янги мослама ва тестларни тез суратда маъқулламоқда.

Айни дамда АҚШ аҳолиси сонига нисбатан энг оз тест ўтказаётган давлатлар сафига киради.

FDA маъқуллаган тестларнинг бири шифохоналарнинг ўзида анализ ўтказиш имконини яратиши мумкин. Айни пайтда мамлакат бўйлаб синовлар фақат махсус диагностика лабораторияларида ўтказилмоқда.

Cepheid ширкатининг жорий ҳафтада расмий рухсат берилган тестини бурундан олинган суюқликсиз ҳам ўтказиш мумкин. Бугунги кунда бурун суюқлигини олиш учун қўлланиладиган таёқчалар тақчил эканлигини эътиборга оладиган бўлсак, янги тест муҳим афзалликка эга.

Янги тест, шунингдек, лабораторияларда ўтказилаётган тестлардек аниқ натижа беради. Тестнинг яна бир яхши жиҳати уни ўтказишда ўртача ҳажмдаги принтер катталигидаги мосламадан фойдаланилади.

Cepheid ширкатининг маълум қилишича, жаҳон бўйлаб GeneXpert деб номланувчи мосламанинг тақрибан 23 минг нусхаси аллақачон ишламоқда. Жумладан, АҚШ шифохоналарида 5 минг дона GeneXpert аппарати ишламоқда.

Cepheid узоқ йиллардан бери грипп анализини ўтказувчи мосламаларни тайёрлаб келади. Ширкат расмийлари коронавирус тестерлари кейинги ҳафтадан шифохоналарга юборила бошлашини айтишди.

Сўнгги ҳафта ичида АҚШда коронавирус тестлари сони ошди, аммо ҳануз барча вирусни юқтиргани гумон қилинаётганларни текширишнинг имкони бўлмаяпти.

Хабарларга кўра, Scanwell ширкати беморлар уйда ўзлари мастақил ўтказишлари мумкин бўлган коронавирус тести устида ишламоқда.

Бу каби ечимлар коронавирусга қарши кураш самарасини оширишини кутиш мумкин.

XS
SM
MD
LG