Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:44

Карантиндан кейинги Ўш. Санитар хавфсизлик қоидаларига амал қилувчилар кам (ФОТОГАЛЕРЕЯ)


Ўшда 25 майдан карантин чекловлари юмшатилган.
Ўшда 25 майдан карантин чекловлари юмшатилган.

Қирғизистонда 25 майдан бошлаб тиббий ва санитар хавфсизлик талабларига амал қилиш шартлиги билан бозор, умумий овқатланиш жойлари, аҳолига хизмат кўрсатувчи турли ишхоналар фаолияти қайта бошланди. Жамоат транспорти қатнови қисман ишга туширилди. Озодлик мухбири 26 май куни Ўш шаҳрини айланиб шаҳардаги вазиятни кузатди.

Талаб бўйича, оралиқ масофани сақлаш ва ниқоб билан бозор ва жамоат транспортлари каби одамлар кўп йиғилувчи жойларда юриш мумкин. Лекин бу жойларда хавфсизлик талабларига ҳамма ҳам амал қилмаганига гувоҳ бўлдик.

Маҳалла оралаб ўтувчи қатта ариқларда эса 2 ой кўчага чиқолмай, безор бўлиб кетган болалар мириқиб чўмилмоқда.

500 мингдан кўп аҳолиси бўлган Ўш шаҳрида 25 майдан 20та троллейбус ва 12та автобус йўлга қўйилган, маршруткаларга эса рухсат берилмади. Балки шу сабабданми жамоат транспортида ҳам хавфсизлик қоидаларига хайдовчидан бошқа ҳеч ким амал қилмайди.

Қирғизистонда 27 май ҳолатига кўра, 1520 одам коронавирусга чалинган. Улардан 16 нафари вафот этди. 1043 бемор соғайди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда тож вирусининг илк ҳолати рўйхатга олиниб, аввал фавқулодда ҳолат кейин фавқулодда вазият режими эълон қилинган эди.

Қирғизистонда 11 майдан бошлаб фавқулодда ҳолат режими якунланди. Бир қатор шаҳарларда, жумладан, Бишкек ва Ўшда комендантлик соати бекор қилинди. Айни пайтда 22 мартда жорий этилган “фавқулодда вазият тартиби” амалда қолдирилди.

XS
SM
MD
LG