Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:30

Қамоқда COVIDга чалинганлар сони ошиб бормоқда. Ангренда маҳкумлар учун карантин зонаси барпо этилади


Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган аëллар колониясида коронавирус тарқаган-тарқамаганига оид ҳозирча маълумот йўқ.
Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган аëллар колониясида коронавирус тарқаган-тарқамаганига оид ҳозирча маълумот йўқ.

Шу йилнинг 4 август куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармасида ўтган оператив мажлисда бу ҳақда маълум қилинган.

Номи ошкор қилинишини истамаган ИИВ мулозимига кўра, яқин орада Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 3000 кишига мўлжалланган карантин зонаси барпо этилади.

Карантин зонаси барпо этиш юзасидан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Капитал қурилиш бошқармаси ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан лойиҳалаштириш ишлари бошланган.

Шунингдек, алоҳида жазони ижро этиш муассасаларида ҳам COVIDга чалинган маҳкумларга хизмат кўрсатишни кўзда тутувчи санитария марказлари ташкил қилинади.

Муассасаларни COVIDга жиҳозлаш Тоштурмадан бошланди

4 август кунги йиғилишда бевосита қатнашган ички ишлар тизими мулозими Озодликка шахси сир тутилиши шарти билан бу мажлисда очиқланган айрим қарорларни маълум қилди.

ГУИН раҳбари Адилов Тоштурмада маҳкумлар учун COVID марказини яратиш мақсадида 300 миллион сўм, 4 та кислород баллони, 60 та пульсоксиметр ва бир неча ИВЛ аппарати ажратилганини маълум қилди.

Шунингдек, маҳаллий ва халқаро донорлар ҳисобидан тизим учун коронавирусга қарши препаратлари ва Хитойда ишлаб чиқарилган тест мосламалари харид қилинади. Тоштурма коменданти Абдурасул Мажидовга бу масалада кўрсатмалар берилди”¸ деди номи сир қолишини истаган ИИВ мулозими.

Мажлис иштирокчисининг таъкидлашича, жазони ижро этиш муссасаларида тарқалиб бораётган коронавирусга қарши курашга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2017 йилдаги 861-сон қарори билан ташкил қилинган Жазони ижро этиш бош бошқармасининг (ЖИЭББ) Марказлаштирилган жамғармаси маблағлари ҳам жалб қилиниши мумкин.

Ўзбек қамоқхоналарида коронавирусга чалинганлар сони ортиб бормоқда

4 август кунги йиғилиш иштирокчисининг¸ унда келтирилган рақамларга таяниб айтишича¸ Ўзбекистон жазони ижро этиш муассасаларида COVID га чалинган ходим ва маҳкумлар сони ортиб бормоқда.

Хусусан¸ оператив мажлисда Бухоро вилоятининг Қоровулбозор тергов изоляторида 70 га яқин маҳкум ва тезкор вакил¸ қоровул қўшинлари аскарлари юқумли инфекцияни юқтирганликда гумонланиб, карантинга олингани айтилган.

Тошкент вилоятининг Товоқсой посёлкаси ва Олмалиқ шаҳарларидаги жазони ижро этиш муассасаларида ҳам¸ йиғилишда келтирилган рақамларга кўра¸ 20 нафар ишчи ходим ва маҳкумга коронавирус ташхиси қўйилган.

Бошқа қамоқхоналар¸ хусусан¸ Зангиота туманидаги аëллар колониясида коронавирус тарқалган-тарқалмагани ҳақида ҳозирча Озодлик ихтиëрида маълумот йўқ.

Тоштурма кучайтирилган карантин тартибига ўтди

Ички ишлар вазирлигининг Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 1-сонли тергов изолятори кучайтирилган карантин тартибига ўтди. Муассасани қўриқловчи Миллий гвардия, Қоровул қўшинлари аскарлари ҳамда 7 нафар маҳкумлар коронавирус юқтириш гумони билан карантинга олинган.

Бир неча ходимларимиз госпитализация қилинди. Суд жараёнлари Тоштурма ва суд маҳкамалари ўртасида ташкил қилинган онлайн видеоалоқа кўринишида ташкил этиляпти. Карантин меъёрларига қатъий амал қилинмоқда. Тез орада бу фалокатдан қутулишимизга умид қиламиз”¸ деди Озодлик саволига қисқа жавоб берган муассаса махсус қисми бошлиғи, майор Қаҳрамон Ҳасанов.

Халқ тилида Тоштурма деб аталадиган мазкур муассасанинг канцелярия бўлими ходимаси Чаман Мўминовага кўра, маҳкумлар учун жўнатмалар, бандерол ва озиқ-овқатлар қабул қилиниши тўхтатилган. Карантин муносабати билан маҳкумлар яқинлари ва адвокатлари кўриша олмаяпти.

Расмийлар қамоқхоналардаги коронавирусни сир тутмоқда

Шу йилнинг 22 май куни ҳукуматнинг “Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазони ижро этиш фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 316-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорнинг 5-бандига кўра, маҳкумларнинг ўлими, соғлиғи билан боғлиқ маълумотларнинг давлат сири тоифасидан чиқарилган. Шунга қарамай расмийлар жамоатчиликка бу вазият¸ хусусан¸COVIDдан касалланган ва ўлган маҳкумлар сони ҳақидаги маълумотни бермай келаëтир.

Озодлик 3 август куни 47-манзил колониясидан келган "маҳкумларга коронавирус юқди"¸ деган хабар ортидан боғланган ИИВ мулозими вазирлик матбуот хизмати билан боғланишни тавсия қилган, бироқ кун давомида хизмат телефонини ҳеч ким кўтармаган эди.

Ички ишлар вазирлиги бундан 2 ой муқаддам – 30 майда “Жазони ижро этиш муассасаларига коронавирус "COVID-19" инфекцияси кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш борасида барча зарур эҳтиёт чоралари кўрилаётгани” тўғрисида ёзган эди.

XS
SM
MD
LG