Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:32

OzodTa'sir: Наманганда сув чиқарган тадбиркорнинг 70 млн сўм иш ҳақи тўлаб берилди


Чустда сув қудуғини қазиш пайти.
Чустда сув қудуғини қазиш пайти.

Наманган вилоят, Чуст туман, Олмос қишлоғидаги сувсиз ҳудудда қудуқ қазиб, сув чиқарган тадбиркор Йўлдош Зоиров 70 миллион сўм пулини фермердан ундириб олди.

Озодлик 31 июль куни эълон қилган "Чустда қудуқ қазган тадбиркор: ФВВ полковниги 70 млн сўм иш ҳақимни бермаяпти" сарлавҳали мақолада тадбиркор Тошкентдаги вазирликларнинг бирида нуфузли лавозимда ишлайдиган мулозим уни ўзига қарашли фермер хўжалигида 3,5 ой давомида ишлатиб, ҳақини бермаганидан шикоят қилган эди.

18 сентябрь куни Озодлик билан боғланган тадбиркор Йўлдош Зоировнинг айтишича, у уч ярим ойлик меҳнати самараси бўлган иш ҳақини тўлиқ олган:

"Ана шу мақоладан кейин бир оз муаммолар бўлдию, лекин пулни тўлиқ ташлаб беришди. Сизларга катта раҳмат!".

Расмий маълумотга кўра, Чустда жами 1000 гектар майдонни ўзлаштириб, жами 35та қудуқ орқали сув чиқариш режаланган.

Президентнинг шахсан топшириғига кўра, ҳозирда Наманган вилояти Чуст туманида жойлашган Олмос, Ғалаба ҳамда Ахча қишлоқларидаги сув чиқмайдиган ҳудудларда ерости сувлари ҳисобидан суғоришни ​йўлга қўйиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Тошкентдаги “Маҳаллий хизмат” фирмасининг раҳбари Йўлдош Зоиров ишчилари билан Чустдаги “Хуршиджон Бобожон” фермер хўжалигида унинг фирмаси ишчилари 3, 5 ой давомида ишлаб, қудуқ қазиб, сув чиқарган эди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Хизмат бошлиғи лавозимида ишлайдиган Бахтиёр Абдураҳимов “Хуршиджон Бобожон” фермер хўжалигининг муассиси эканлигини Озодликка айтган эди.

Абдураҳимов “Маҳаллий хизмат” фирмаси билан ҳеч қандай муаммога эга эмаслигини, фирма эгасининг ўзи пулини олмасдан кетганлигини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG