Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:24

Туркияда калтакланганини айтган ўзбек аëл ишини полиция назоратга олди


Ўзбекистонлик 22 яшар Шоҳсанам Туркияда доимий калтак остида яшаëтганидан арз қилди
Ўзбекистонлик 22 яшар Шоҳсанам Туркияда доимий калтак остида яшаëтганидан арз қилди

23 декабрь куни Озодлик билан суҳбатда Туркиянинг Живрил (Civril) шаҳарчаси полиция ходими калтакланганлиги ва мажбуран уйда тутиб турилганлигини иддао қилган 22 яшар Ўзбекистон ватандоши Ҳамидуллаева Шоҳсанам иши назоратга олинганини билдирди.

Бундан олдин Туркияга қалин пули эвазига сотилганлигини айтган наманганлик Шоҳсанам Ҳамидуллаева Озодликка шикоят билан чиққан эди.

Полиция ходимига кўра, агар Ҳамидуллаеванинг мажбуран уйда сақлангани¸ телефони олиб қўйилиб калтаклангани иддаолари тасдиқланса, айбдорлар устидан жиноят иши очилади. Полицияга кўра¸ бу ҳолда Ҳамидуллаева Туркиядаги аëл ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти хомийлигидаги ëтоқхонага вақтинча кўчирилади. Аëл ҳуқуқлари ташкилотининг ўзини Буржи хоним деб таништирган вакили Озодлик билан суҳбатда¸ “полиция ўз чораларини кўриб бўлганидан кейин аëлга руҳий кўмак берилишини” билдирди.

Ғарибга айланган Шохсанам

Ҳамидуллаева Озодлик билан суҳбатда М. исмли (исм-фамилияси ва манзили Озодликка маълум) совчи хотин воситачилигида жорий йилда Туркиялик 29 яшар йигитга турмушга чиққани, аммо ҳали қонуний никоҳдан ўтмаганини билдирди:

“Отам ўлиб кетган¸ касал онам ва вояга етмаган укам бор. Совчи опа Туркиядаги куëвдан олиб бизга берган сумма эвазига мени узатишди. Туркияга келсам менга уйланмоқчи бўлган йигит (исми Озодликда бор) уйланган экан. Буни менга айтишмаган. Биринчи хотини ҳам калтаклангани учун кетиб қолган экан. Мен жуда ëмон аҳволдаман. Ҳар куни бақир -чақир қилиб ишлатишади. Қайнонам¸ қайинсингилларим ҳам, қайнотам ҳам мени хўрлайди. Ўзбекистонга кетай, мени қўйиб юборинглар десам, сенга тўлаган пулни икки баравар қилиб қайтариб қўйиб кейин кетасан дейишди. Мени қийнашяпти булар. Ҳар куни калтак ейман. Икки марта ўзимни ўлдиришга уриндим. Сен кетмоқчи бўлсанг ўлигинг кетади деб яна урди. Илтимос мени қутқаринглар”.

Озодликда Ўзбекистон ватандошини калтаклаган туркиялик 29 яшар йигитга оид маълумотлар бор. Бу йигит мухбир билан гаплашмаслигини билдириб телефонни ўчириб қўйди.

Озодлик Шоҳсанамнинг Ўзбекистондаги яқинлари билан боғланди. Улар Шоҳсанамнинг оиласи ўта ночор экани ва онаси касал ëтганлигини айтиб, кўрпа- тўшак қилиб ëтган онанинг суратини Озодликка жўнатишди.

Ўзбек қиз-жувонларга Туркиядан эр топиб берадиган М. исмли совчи аëлга ҳам Озодлик мухбири телефон қилди. Мавзуни эшитиши билан совчи аëл телефонни ўчириб қўйди.

Наманган вилоят, Тўрақўрғон туман, Шаханг қишлоғидан қалин пули эвазига маҳаллий совчилар воситачилигида Туркияга келин қилиб келтирилган Шоҳсанам ўз дардини видеотасвирга олиб Озодликка жўнатди.

Туркияда калтакланганлигини айтаëтган ўзбекистонлик келиннинг мурожаати
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:01 0:00

Озодлик бу видеони Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Туркия полициясига Шоҳсанамнинг розилиги асосида тақдим қилди.

Ўзбекистоннинг Туркиядаги консулхонаси билан алоқага чиқишнинг иложи бўлмади. Уларнинг тармоқдаги расмий саҳифасида “ëпиқ” деган эълон турибди. (Туркиядаги пандемия чекловлари боис ëпиқлиги айтилди)

Туркия полициясининг аëлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш билан шуғулланадиган мулозимаси Озодлик мухбири билан қайта боғланиб, бу оиладаги вазият ва аëлнинг иддаолари ўрганилаëтганлигини билдирди.

Туркиядаги аëллар ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган ташкилотнинг ўзини Буржи хоним деб таништирган вакили Озодлик билан суҳбатда “мазлум ўзбек аëлига зарур бўлган барча ëрдам кўрсатилиши¸ таржимон ва психолог билан таъминланишини" ваъда қилди. Суҳбатдошга кўра¸ Туркияга келин бўлиб тушиб эридан калтак еган ўзбек аëллар кўпчиликни ташкил қилади.

Буржи хонимга кўра¸ Туркиянинг Адана шаҳрида истиқомат қиладиган Ўзбекистон ватандоши 32 яшар Шаҳнозахон идишларни қўлда эмас, идиш ювадиган машинада ювгани учун эри тарафидан дўппослангани ортидан ҳуқуқий ëрдам олган. Ташкилот ҳуқуқшунослари кўмагида ўзбек аëлни дўппослаган 51 яшар эр жазоланган.

XS
SM
MD
LG