Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:49

Россия бўйлаб Навальний тарафдорларининг намойиши: 3 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинди

Юлия Навалная "Пушкин" майдонида

Москвада "Новая газета" мухбири калтакланди


"Новая газета" махсус мухбири Элизавета Кирпанова "пресс" ёзуви ёзилган жилет кийган бўлса ҳам, бошига резина таёқ билан урилган.

"Озодлик" радиоси рус хизмати мухбирининг Пушкин майдонидан хабар беришича, Кирпанова бир нечта бошқа журналистлар ва Пушкин майдонидаги намойишчилар билан бирга калтакланган. "Новая газета" нинг фотомухбири фотоаппаратининг объективи синган.

Москвадаги намойишчилар сони ҳақида маълум қилинди

Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Москвадаги намойишларда 4 минг киши иштирок этмоқда. Мустақил нашрларда Москванинг Пушкин майдони ва атрофига 15 минг одам тўплангани ҳақида айтилмоқда.

Москвада ҳайдовчилар ҳам намойишчиларга дастак кўрсатмоқда

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG