Россия бўйлаб Алексей Навалнийнинг тарафдорлари намойиш ўтказмоқда.Қатнашчилар сони кутилганидан кўп экани айтилмоқда. Владивосток, Хабаровск, Новосибирск, Томскда намойишга чиққан ўнлаб одам ҳибсга олинган. Расмийлар болаларни сайр қилишга қўймасликка чақирмоқда. Воқеалар ривожини Озодликда кузатинг.
Россия шарқида намойишга чиққан ўнлаб одам ҳибсга олинди
ОВД-Инфо маълумотига кўра, Москва вақти билан эрталаб соат 10 га қадар Россиянинг ўн учта шаҳрида полиция 48 одамни ҳибсга олган. Ҳисбга олинганлар орасида бир нафар вояга этмаган ҳам бор.
Ҳибсга олинганлар орасида воқеаларни ёритаётган журналистлар ҳам бор. Благовешченскдаги митингда "Сибир" билан ҳамкорлик қилган Андрей Афанасйев ҳибсга олинган. У воқеани ёритиш учун таҳририят номидан тадбирга келган. Полиция ходимлари унинг матбуот картасини эътиборсиз қолдиришган.
Барнаулда 1 ярим минг одам шаҳар марказига йиғилди
Москва кўчаларида зирҳли техника кўринди
"Медуза" мухбири Москвага яқинлашаётган жойда зирҳли машиналарни кўрган. Колонна Москва вақти билан 10да Горький шоссесида пойтахт маркази томон ҳаракатланаётган бўлган. Одинцовода ҳам Москвага қараб кетаётган зирҳли транспортёрлар колоннаси кўринган.