Екатеринбурга ҳибслар
Москвада Любовь Соболь ҳибсга олинди
Россия мухолифати етакчиларидан бири Соболь Москванинг Пушкин майдонида "Известия" биноси яқинида пайдо бўлганди. "Алексей Навалнийни қўллаб-қувватлаш учун келганларнинг барчасига раҳмат", деди у тарафдорларига. "Путин бизни қўрқитолмайди, шунинг учун биз ғалаба қозонамиз. " У намойишчилар билан суҳбатлашди ва селфига тушди, аммо тез орада полиция уни ҳибсга олди.
Москванинг Пушкин майдони
"Коммерсант" нашри хабарига кўра, Москвада полиция Пушкин майдонидан намойишчиларни сиқиб чиқара бошлаган.
"Медиазона" эса намойишчилар резина таёқ кўтарган полиция ходимларига қор тўпларини отаётгани ҳақда хабар қилди.
"РИА Новости" мухбирининг хабар беришича, хавфсизлик кучларига тухум ва пластик бутилкалар ҳам отилган.