Эрон жануби-ғарбида сув танқислиги билан боғлиқ ғалаёнлар Теҳрондаги диний ҳокимиятга қарши норозиликларга айланиб кетди.
Расмийлар оммавий норозилик намойишларини куч ва қуруқ ваьдалар орқали бостиришга уринган. Минтақадаги маҳаллий аҳоли ўн йилликлар давомида нотўғри бошқарув натижасида қуритилган сув таьминотини тиклашни талаб қилиб фермерларга қўшилган.
Видеоларда ўн минглаб одамларнинг қадимий Исфаҳон шаҳрида тўпланганини кўриш мумкин. Бу ерда Эрон платосининг ҳаётий аҳамиятга эга, ҳозирда қуриб бораётган Заяндеҳруд дарёси бор.
Шаҳар марказий майдонида оломоннинг "Заяндеҳрудни қайтариб беринг! Исфаҳонга ҳаёт беринг!" каби ҳайқириқларни эшитиш мумкин.
Яна бир намойишда юзлаб фуқаролар расмийларнинг кузда Заяндеҳрудга сув бермаслик қарорига норозилик билдириш учун тарихий Хажу кўпригида тўпланган фермерларга қўшилган.
Ўтган ҳафтада қуриган дарё бўйида уюштирилган норозилик намойишларида иштирокчилар дарё суви “ҳар бир Исфахонлик ҳуқуқи” эканлигини даъво қилишган.
Расмийлар кўпинча бу оғир вазиятни бир пайтлар ботқоқ бўлган ҳудуддаги мавсумий қурғоқчилик сабабли деб ҳисоблайди. Бироқ танқидчилар буни 1970 йилнинг бошидан бери Заяндеҳруд оқимини мувозанатлайдиган Чадеган тўғони қурилиши каби йирик лойиҳалар билан боғлайди.
Намойишчилар сувни мамлакатнинг бошқа ҳудудларига йўналтиришни хоҳламоқда. Бу 16‑асрга хос амалиёт бўлса‑да, аҳолининг тез ўсиши ва саноатлашуви сувга бўлган эҳтиёжни оширади, бу эса маҳаллий сув таьминоти ечим сифатида кўриладиган бошқа ҳудудларда норозиликни кучайтирди.
Эронликлар қурғоқчилик шароитида сувни нотўғри бошқаришга қарши оммавий норозилик ўтказди.
Бу муаммолар янги эмас. Июль ойида қўшни Хузистон вилоятида аҳоли электр таъминоти ва сув тақчиллигидан ғазабланиб, “чанқаганлар қўзғолони” деб ном олган намойишларни уюштирганди.
Ҳаракат мамлакатнинг бошқа ҳудудларига тарқалиб, Теҳрондаги диний тузумни кескин танқид қила бошлади. Хавфсизлик кучлари эса бунга зўравонлик билан жавоб қайтарди.
Бунинг натижасида 11 киши ҳалок бўлган. Халқаро Амнистия ташкилоти ҳукумат намойишчиларга “ўқотар автоматик қуроллар, ов милтиғи ва кўздан ёш оқизувчи газ” қўллаганини маълум қилди.
Хузистонда 15 июль куни сув танқислиги бўйича норозилик намойишлари бошланганидан бери хавфсизлик кучлари 7 та шаҳарда камида 8 намойишчи ва ўткинчи шахсни, жумладан, бир ўсмирни ўлдирган.
Намойишлар Эроннинг янги сайланган президенти Иброҳим Раиси Хузистон муаммоларини ҳал этиш ўз маъмуриятининг устувор вазифаларидан бири бўлишини ваъда қилгунига қадар бир ҳафтадан кўпроқ давом этди.
“Биз вилоятнинг сув ва бошқа муаммолари ҳал бўлиши учун ёрдам берамиз”, деган Раиси 25 июль куни маҳаллий губернатор билан телефон орқали суҳбат чоғида.
Бу ҳафта Раиси инқирозни ҳал қилиш мақсадида бир қанча вилоятлар, жумладан, Исфахон вакиллари билан учрашди. Аммо муаммо тез орада ҳал бўлмайди ва мамлакатнинг жануби-ғарбий қисми билан чегараланиб қолмайди.
Эрон сув ресурсларини бошқариш компаниясининг сўнгги ҳисоботида айтилишича, мамлакат сув ҳавзаларида сув таъминоти 2020 йилга нисбатан 27 фоизга камайган, бу эса уларнинг сиғими 40 фоиздан кам қолганини англатади.
Мамлакатни кузгача таьминлашга етадиган сув захираси борлиги ҳақида хабар қилинган. 23 ноябр куни Теҳрон минтақавий сув таьминоти компанияси раҳбари Муҳаммад Шаҳриёрийнинг давлат матбуотига маълум қилишича, пойтахтдаги вазият кутилганидан ҳам оғирроқ ва ҳозир чора кўрилмаса, муаммо янада жиддийлашиши мумкин.
Ҳукуматнинг бир неча ҳафталик ҳаракатсизлигидан сўнг, намойишчилар сафи сезиларли даражада кўпайган.
Эрон инфратузилмасига, жумладан, мамлакат тўғонларига киберҳужумлар уюштирилганидан сўнг, давлат оммавий ахборот воситалари расмийлар сув захиралари ҳақидаги маълумотлардан фойдаланишдан маҳрум бўлгани ҳақида хабар қилган.
Ироқ расмийлари эса Эронни дарё сувини тортиб олганликда айбламоқда.
Ироқ сув ресурслари вазири Меҳди Рашид ал-Ҳамданий июль ойида “Эроннинг Карки, Алванд, Карун ва Сирвон дарёларидан Ироқ ҳудудига сув чиқиш тўхтади”, дея маълум қилди.
Шу ҳафта вазирлик Теҳрон расмийларини Бағдоднинг икки қўшни давлат ўртасидаги сув муаммосини муҳокама қилиш ҳақидаги илтимосларини эътиборсиз қолдирганликда айблади.