Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:00
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Alimoff: Адҳаммирза Бозоров ва шериклари озодликда ва соғ саломат!

Украинада қўлга олингани айтилган ўзбекистонлик йигит ва унинг шериклари озод қилинган.

Alimoff Телеграм канали бу йигитлар билан боғланганди ва унинг қўлга олиниши тафсилотларини сўради.

Бозоровга кўра, украин ҳарбийлари уни кўчада ушлаган, ҳужжатларини текшириб, шахси аниқлангач, қўйиб юборишган.

ТИВ: Польшага 110 ўзбекистонлик ўтди

Ўзбекистоннинг Польшадаги Элчихонаси, Украинадан эвакуация қилинган фуқаролар ҳақида маълумот тарқатди.

"Польша ҳудудида ташкил этилган тўпланиш жойида асосий қисми ёш боласи бор аёллардан иборат Ўзбекистон фуқаролари учун шароитлар яратилди. Хусусан, кўрпа-тўшак, тиббий ёрдам, иссиқ овқат берилди. 27 февраль Тошкент вақти билан соат 16:00 га қадар 110 га яқин Ўзбекистон фуқароси «Карчова» назорат-ўтказиш пункти орқали Польша ҳудудига кирди", дейилади расмий хабарда.

Ўзбекистонликларнинг келиши давом этмоқда. Айтилишича, ўзбекистонликлар автобусларда Катовице шаҳри аэропортига етказилади.

Турли сабабларга кўра ёнида ҳужжатлари бўлмаган 30 нафар Ўзбекистон фуқаросига қайтиш гувоҳномаси зудлик билан расмийлаштириб берилган.

Ҳозирча биринчи самолётнинг Ўзбекистонга парвоз қилиши жорий йилнинг 28 февраль кунига режалаштирилган.

Ёрдамга муҳтож ўзбекистонликлар учун Польшадаги элчихона ходимлари телефон рақамлари:
Маруф Каримов ("Карчова" назорат пунктида) - тел.: +48 508 064 333; Telegram: +99893 5947557.
Асқар Бекназаров (“Катовице” аеропортида) - тел.: +48 508 995 888; Telegram: +99890 1160084.
Сардор Ахматов (Элчихонада) - тел.: +48 502 501 588; Telegram: +99894 6541010.

ТИВ: 600 ўзбекистонлик Львовдан Польша чегарасига етказилди

Ўзбекистонликларнинг яна бир гуруҳи Украина-Польша чегарасидаги «Краковец-Карчова» назорат-ўтказиш пункти сари йўлга чиқди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, шу вақтгача 600дан зиёд Ўзбекистон фуқаролари Польша чегарасига етказилган, улар бир-кетин чегарадан ўтказилмоқда.

27 февраоь, соат 16:00га қадар 110 фуқаро Польшага кириб бўлган. Тез орада, ўзбекистонликларнинг Катовице шаҳри аэропортидан Ўзбекистонга учирилиши кутилмоқда.

УНИАН: 4 кунлик урушда 16 бола қурбон бўлди

Украина соғлиқни сақлаш вазирит Виктор Ляшко, 4 кунлик жанг ҳаракатлари давомида жами 16 бола қурбон бўлганини маълум қилди.

"Туну кун тиббий ёрдам кўрсатяпмиз, жароҳатланганларни операция қиляпмиз, уларнинг ҳаётини сақлашга уриняпмиз. Болаларни ҳам операция қилпмиз. Афсуски, 16 болани сақлаб қололмадик. Бу рус армияси қилмишларининг натижасидир, буни армия, деб айтиб ҳам бўлмайди", дея вазирдан иқтибос келтиради УНИАН агентлиги.

Қуйида ОХМАДЕТ (Оналик ва болаликни ҳимоя қилиш) шифохонаси шифокори Сергей Чернишук билан суҳбатни томоша қилишингиз мумкин:

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG