Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:00

“Дўстлик” қирғиз-ўзбек чегараси: Қирғизистонда эпидемиологик вазият енгилланди. Тест қабул қилинувчи лабараториялар олиб ташланди

Бундан 2 йил аввал “Дўстлик” чегара бекатидан кунига 15 минг одам ўтганбўлса,  COVID-19 билан боғлиқ ваият оғирлашгани ортидан чегарадан ўтишга чекловлар киритилганди

Қирғиистон чегарачиларининг айтишича, шу йил 3 мартидан ковид билан боғлиқ вазиятнинг енгиллагани ортидан чегара бекати ичидаги ПЦР тест топширилувчи жойлар ёпилган. Бу эса чегарадан ўтувчилар сонини кундан кунга кўпайтирмоқда. ПЦР тест натижалари қирғиз чегарачилари томонидан талаб қилинмаяпти.

Чегара бекатида 2021 йилда бошланган реконструкция ишлари давом этмоқда. Ўшда икки хафтадан бери тинмаётган ёғингарчилик натижасида чегаранинг Қирғизистон томони лойга беланган. Қурилиш давомида ўтувчилар учун қурилган ёпиқ ўтиш жойлари ҳам бузилган, ёғингарчилик эса вазиятни янада қийинлаштирган.

“Дўстлик-автойўл” назорат ўтказиш пункти раҳбари Нурлан Аттокуровнинг айтишича, авваллари чегарадан кунига 15 минггача одам ўтган бўлса, ҳозир ўрта хисоб билан 7-8 минг одам ўтаяпти. Ҳозир об-ҳаво ўзгариб кун исигани сайин ўтувчилар сони ҳам кўпаймоқда. Бу ерга тирикчиликка чиққанлар, туристлар кўпайди.

Чегарадан бир суткада ўртача 100 автомашина ўтса, унинг 60 фоизи енгил автомашина қолган 40 фоизи юк ташувчи транспотдир.

Қирғиистон чегара химати расмийларининг айтишича, чегарадан ўтаётганларнинг аксарини бозорга махсулот олгани келаётган ўзбекистонлик савдогарлар ёки Ўшда кунлик ишга келаётган мехнат мухожирларини тузади.


XS
SM
MD
LG