Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:35

ШҲТ давлат лидерлари Самарқандда йиғилди

Ўзбекистонда 15−16 сентябрь кунлари Самарқандда ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитига ҳозирлик кўрилмоқда.

ШҲТга Ўзбекистон, Россия, Хитой, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Покистон ва Эрон аъзо давлатдир. Афғонистон, Монголия ва Беларусь ташкилотда кузатувчи мақомига эга.

Бу саммит доирасида қатор кўп томонлама ва икки томонлама учрашувлар белгиланган. Бу учрашувларда ШҲТ ҳудудидаги давлатлар ўртасида иқтисодий, молиявий ва инвестициявий ҳамкорликни кучайтиришни кўзловчи битимлар имзоланиши кутилмоқда.

Аммо бу ерда асосий хавотир - Украинага босқини ортидан мислсиз санкциялар остида қолган Россия банклари ва молиявий институтлари билан ҳамкорлик ҳамда бунинг ортидан Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан Ўзбекистонга иккиламчи санкциялар қўлланиши эҳтимолидир.

Самарқанддаги ШҲТ саммитига тайёргарлик тўрт йил олдин бошланган.

Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси ташкил этилган ва вилоят ҳокимлигига 5 йилга 2 фоизлик 25 млн АҚШ долларига тенг эквивалентдаги кредит ҳам берилган эди.

Ўзбекистон 2016 йилда ҳам Шанхай Ҳамкорлик Саммитига мезбонлик қилган.

ШҲТ саммити муносабати билан Самарқандда ўқув йили 19 сентябрдан бошланади

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити муносабати билан Самарқанд шаҳридаги мактабларда дарслар 19 сентябрдан бошланиши тўғрисида вилоят Халқ таълими бошқармаси 29 август куни маълум қилди.

«Мазкур жараёнлар ва тадбирлар ўтказиладиган ҳудудларга яқин жойларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, аҳолига қулай шароитларни яратиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув жараёнлари жорий йилнинг 19 сентябрь санасидан бошланишини маълум қиламиз», — дейилади расмий билдирувда.

Халқ таълими бошқармаси қолдирилган дарс соатлари ўқув йили давомида таътиллар ҳисобидан тўлдирилишини ҳам қайд этган.

ШҲТ саммити ва иккиламчи санкциялар хавфи. Ўзбекистон иқтисодини нима кутмоқда?

ШҲТ саммити олдидан, Тошкентда аъзо давлатлар вазирлари, хавфсизлик хизматлари ҳамда Банклар уюшмаси раҳбарлари учрашди. Хусусан, 23 август куни “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” раислигида ШҲТ Банклараро уюшмаси кенгашининг 18- йиғилиши бўлди.

Унда 2 муҳим стратегик ҳужжат – “ШҲТ банклар уюшмасига аъзо давлатларнинг 2022-2027 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик бўйича Қўшма ҳаракат режаси" ҳамда аъзо давлатлар "молиявий соҳада биргаликдаги фаолияти ва ҳамкорлигига оид ҳадли тамойиллар" ишлаб чиқилгани айтилди.

ШҲТга аъзо давлатлар: Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ҳамда Россия.

Банклар уюшмасининг йирик аъзолари эса айнан Россия банклари ва уларнинг аксари, Россиянинг Украинага босқини ортидан ҳозир Ғарб санкциялари остида.

Бундай шароитда Ўзбекистон банклари улар билан қандай ҳамкорлик қилиши мумкин? Бу саволга қуйидаги мақолада жавоб изланди:

Саммит сабаб Самарқанд аэропорти 3 кунга ёпилади

Самарқанд халқаро аэропорти
Самарқанд халқаро аэропорти

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси йўловчиларни 14-16 сентябрь кунлари Самарқанд халқаро аэропорти ёпилиши ҳақида огоҳлантирди.

AviaAlertsUZ Telegram-канали хабарига кўра, Самарқанд аэропорти 14 сентябрь соат 00:01 дан 17 сентябрь соат 00:01 га қадар бўлган муддатда тижорий мунтазам ва номунтазам йўловчи ҳамда юк рейсларини қабул қилмайди.

Самарқанд дайди ит ва уйсизлардан тозаланмоқда

Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

ШҲТ саммити олдидан Самарқанд шаҳри уйсиз одамлар ва дайди итлардан тозаланмоқда.

Маҳаллий фаолнинг Озодликка айтишича, Ветеринария назорати ходимлари ёппасига кўчаларда дайди итларни ушлашга жалб этилган.

"Улар итларни ушлаб, машиналарга босиб, номаълум жойга олиб кетмоқда", - дейди фаол.

Унинг сўзларига кўра, байрамлар арафасида ëки президент иштирок этадиган тадбирлар олдидан шаҳарни дайди ит-мушуклар, мангуст ва каламушлардан тозалаш одатий ҳол.

Самарқанд ветеринария хизмати вакили Озодликка дайди итлар ўлдирилмаётгани, ушланиб, махсус ихтисослашган бошпаналарга олиб борилаётганини айтди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG