Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2024, Тошкент вақти: 08:48

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

20:13 1.11.2022

Киевда сув учун турнақатор навбатлар пайдо бўлди

Киевликлар сув олиш учун соатлаб навбат кутишга мажбур бўлишмоқда. Россиянинг ракета зарбаларидан сўнг Киевнинг сув ва электр таъминоти ишдан чиққан.

Душанба куни эрта тонгда Россия қанотли ракеталар ва дронлар билан Киев, Харков ва Украинанинг бошқа шаҳарларидаги муҳим инфратузилма обьектларига зарба берди.

Владимир Путин Сочидаги матбуот анжуманида журналистлар саволига жавоб бераркан, бу ҳужумлар Украинанинг Россия Қора денгиз флотига ҳужумига жавоб эканини иддао қилди.

Киев Қрим кўприги ва Қора денгиз флотини нишонга олганини ҳеч қачон тасдиқламаган.

20:11 1.11.2022

"Мушт еган" Путин

Киевда Хеллоуин байрами пайти Россия президенти Владимир Путиннинг турли хил кўринишдаги чучелаларилари пайдо бўлди.

Тулумларнинг биттасида Путин қафасда ўтирган ҳолда акс эттирилган.

"Чучелалар бу одам ва унинг армиясининг келажаги қандай бўлишини кўрсатяпти. Тез орада бунга гувоҳ бўламиз деб умид қиламан", деди киевлик Павло Лутов.

Тарқалган видео ва фотоларда одамларнинг Путин чучеласини тепаётгани ёки муштлаётгани акс этган.

18:54 1.11.2022

"Сотқин ўқитувчилар"га қарши 12 та иш очилди

Харьков вилояти полициясининг тергов бошқармаси бошлиғи Сергей Болвинов вилоятнинг босиб олинган ва сўнгра озод этилган қишлоқ ва шаҳарларда Россия оккупация маъмурияти билан ҳамкорлик қилган ўқитувчиларга қарши 12 та жиноят иши очилганини маълум қилди.

“Россияликлар ва уларга хизмат қилган коллаборантлар украин тилини тақиқлаганлар, мактабларда украинча дарсликларни ёқиб юборганлар, Изюм шаҳридаги украиншунослик музейи экспонатларини йўқ қилганлар. Шу тариқа “Рус дунёси”ни ерлаштирмоқчи бўлишган”, деб ёзди Болвинов. Унга кўра, айрим ўқитувчилар Украина ҚК қарши ҳужуми чоғида Россия қўшинлари билан қочиб кетган.

18:50 1.11.2022

Полтавага 4та дрон ҳужум қилди

Полтава вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Дмитрий Лунин ўтган кечаси бўлган ҳужум чоғида “душманнинг тўртта дрони фуқаровий объектларга қулаган”ини билдирди.

Мулозим улар айнан қанақа дронлар эканини очиқламаган. Бироқ ўзиучар аппаратлар қулаб тушган жойларда ёнғин чиққани маълум. Айтилишича, қурбонлар йўқ.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG