Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2024, Тошкент вақти: 21:58

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

20:15 2.11.2022

Разведка: Пригожин “Вагнер” муваффақиятсизликларини ютуқ ўлароқ кўрсатмоқда

Британия ҳарбий разведкаси янги кундалик ҳисоботини Евгений Пригожин ва унинг милитаристик амбицияларига бағишлади.

Британия Мудофаа вазирлигига кўра, Пригожин сўнгги икки ойда “Вагнер” гуруҳи билан алоқаларини инкор этишни тўхтатган ва шов-шувли очиқ баёнотлар билан чиқа бошлаган.

Таҳлилчилар фикрича, у ҳозирда катта босим остида қолган Россия миллий хавфсизлик тизимида нуфузли мавқега эга бўлиш учун курашмоқда.

Бундан ташқари, Пригожин “Вагнер”нинг муваффақиятсизликларини ютуқ ўлароқ кўрсатишга тиришмоқда. Хусусан, октябрь ойида у вагнерчилар Украинада кунига 100-200 метр олдинга силжиётганини ва бу “замонавий уруш учун нормал ҳолат” эканини айтган эди. Ҳолбуки, Россия ҳарбий доктринасида ҳарбийлар деярли ҳар қандай шарт-шароитда кунига камида 30 км илгарилаши кераклиги қайд этилган.

Айни пайтда Британиянинг McCue Jury & Partners юридик ширкати Евгений Пригожин устидан Лондон Юқори судига даъво аризаси киритишини эълон қилди. Юристлар “Вагнер” гуруҳи ҳамда “Путин ҳарбий машинаси” украин халқини қўрқитиш мақсадида тил бириктирганини исботлашмоқчи, шунингдек барча жабрланганлар учун товон пули ундирилишига эришмоқчи. Мазкур ҳуқуқий кампания хайрия маблағлари ҳисобига молияланади. Талаб қилинадиган товон пули миқдори эса миллиардлаб фунт стерлингни ташкил қилиши мумкин.

20:12 2.11.2022

Днепропетровскда 6та камикадзе дрони уриб туширилди

Ўтган тунда Днепропетровск вилояти устида Россия армияси учирган Эроннинг олтита камикадзе дрони уриб туширилди. Бу ҳақда Телеграмда ёзган Днепропетровск вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Валентин Резниченкога кўра, дронлардан ҳеч бири нишонга ета олмаган, шу боис вайронагарчилик ва қурбонлар йўқ.

Украина Ҳаво кучлари қўмондонлиги ҳисоб-китобича, сўнгги икки кунда Россия кўшини жами 13 дрон учирган, шундан 12 таси уриб туширилган. Йўқ қилинмаган битта дрон қаерга қулагани очиқланмаган.

20:08 2.11.2022

Россия Федерация Кенгашида Украинанинг 4 вилояти байроғи кўтарилди

Ғарб Россия ўтказган "референдум"ларни тан олмаган
Ғарб Россия ўтказган "референдум"ларни тан олмаган

Россия Федерация Кенгашида Украинадан аннексия қилинган деб ҳисобланаётган тўрт вилоят байроқлари кўтарилди.

4 ҳудуд байроқлари 4 ноябрь куни нишонланадиган Россиянинг Миллий бирлик куни олдидан кўтарилмоқда.

Кремль Россияга қўшилиш бўйича ўтказган референдумлардан сўнг бу 4 вилоят қўшиб олинганини эълон қилган эди. Киев ва Ғарб референдумларни “сохта” деб атаб, тан олмаслигини айтган.

Украина жанубидаги Херсон вилояти ва Запорожьенинг бир қисми босқин бошланган февраль ойидан бери Россия назорати остида қолмоқда.

20:01 2.11.2022

ISW: Россия Эрон дронларига қарам

АҚШнинг Урушни ўрганиш институти (ISW) экспертларига кўра, Россия тобора Эрон қурол-аслаҳасига қарам бўлиб қолмоқда. Украина ва АҚШ разведкалари маълумотлари буни тасдиқлайди. Хабар қилинишича, Эрон Россияга камикадзе дронларнинг янги партиясини, шунингдек яқин масофага учадиган баллистик ракеталарни етказиб беришга тайёрланмоқда.

“Катта эҳтимол билан, Россия қанотлари ракеталар ва дронлар захирасининг катта қисмини Украина урушида, айниқса Украинанинг критик инфратузилмасига қарши кампания чоғида сарфлаб бўлгани сабаб Эрондан қўшимча қурол-аслаҳа сотиб олиш тўғрисида келишувга эришган. <...> Россия, ўз конвенционал кучларининг фронтдаги муваффақиятсизлигини хаспўшлаш мақсадида Украинанинг муҳим инфратузилма объектларига дрон ва ракеталар билан зарба беришда давом этиши турган гап”, дейилади ISWнинг янги ҳисоботида

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG