Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:40

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

20:45 3.11.2022

Херсондаги ҳокимлик биносидан Россия байроғи олиб ташланди

Херсон вилоят ҳокимияти биноси
Херсон вилоят ҳокимияти биноси

Россия томонидан аннексия қилинган Херсон вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ғолиб бўлди. Маҳаллий нашрлар ва рус матбуоти бу ҳақдаги фото ва видеоларни эълон қилишди. Ҳозирча бу борада расмий изоҳ берилганича йўқ.

Бироқ Россия вилоят аҳолисини мажбуран “эвакуация қилиш”ни давом эттирмоқда. Эндиликда Херсон вилоятининг Днепр сўл соҳилида яшовчи аҳолисини кўчиришга киришилган. Бу ҳақда хабар қилган Украина Қуролли кучлари Бош штабига кўра, Днепрнинг сўл соҳилидаги Великая Знамёнкадан то Новая Каховкагача – барча шаҳар ва қишлоқлар аҳолисини кўчиришмоқчи. Таҳлилчилар буни Россия шаҳарни Украинага топшириш ҳаракати билан изоҳлашмоқда.

Кеча Бош штаб россияликлар Днепрнинг шарқий қирғоғида мудофаа иншоотлари ва ғовлар қураётганини билдирган эди.

20:43 3.11.2022

АҚШ: Шимолий Корея Россияга яширинча қурол бермоқда

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

“Пхеняннинг раддияларига қарамай, Шимолий Корея Россиянинг Украинадаги урушини яширин равишда катта миқдордаги артиллерия снарядлари етказиб бериш билан дастакламоқда. Шу билан бирга улар ҳарбий жўнатмаларнинг ҳақиқий манзилини яшириш учун юкларни Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларига жўнатилаётгандек кўрсатишга уринмоқда”, деди АҚШ давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс.

Оқ уй ракета снарядлари қандай йўл билан жўнатилаётганига ҳамда АҚШ ва бошқа давлатлар Россияга юк ташишни тўхтатишга ҳаракат қиладими ёки йўқ бунга аниқлик киритмади.

Оқ уй икки ой олдин ҳам айни мавзуда разведка маълумотларини ошкор қилган эди. АҚШ разведкаси Россия Украинада давом этаётган урушда фойдаланиш учун Шимолий Кореядан миллионлаб ракета ва артиллерия снарядлари сотиб олаётганини аниқлаган.

Эрон ҳам Россияга қурол етказиб бераётганликда айбланмоқда. Байден маъмуриятининг билдиришича, Эрон Қримга дронлардан фойдаланишда техник ёрдам кўрсатиш учун ўз мутахассисларини юборган. Эрон Россияга дрон етказиб бераётгани ва ҳарбий ёрдам кўрсатаётганини рад этиб келади.

20:40 3.11.2022

Снайдер “Шаҳедлар овчиси” лойиҳасига элчи бўлди

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

“Зеленский ва унинг UA24 жамоаси Украинанинг тинч аҳолиси ва инфратузилмасини дронлар орқали бўлаётган жинояткорона ҳужумлардан ҳимоя қилишда кўмаклашишни сўраб менга шараф бердилар. Тафсилотларни тез орада маълум қиламан”, деб ёзди Снайдер “Твиттер”даги саҳифасида.

Бу ҳақда кеча Украина президенти Владимир Зеленский ҳам эслатиб ўтган. Унга кўра, Снайдер “Шаҳедлар овчиси” лойиҳасига элчи этиб белгиланган.

20:34 3.11.2022

Яна Запорожье АЭС электр таъминотига зарар етган

Бугун ҳам Россия Украина шаҳарларига ҳужумларни давом эттирди. Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Украинанинг Энергоатом компанияси ҳужумдан сўнг Запорожье атом электр станцияси электр тармоғидан узилиб, дизель генераторларига уланганини хабар берди.

Энергоатом АЭС да 15 кунга етадиган ёқилғи заҳираси борлигини қўшимча қилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG