Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:28

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

21:59 1.10.2022

Севастополдаги Белбек ҳарбий аэродромида ёнғин рўй берди

Севастополдаги Россиянинг Белбек ҳарбий аэродромида кучли ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ, телеграм каналлари ва Россия шаҳар ҳокимияти хабар бермоқда.

“Белбек аэропорти ёнмоқда”, деб хабар берди “ЧП/Севастопол” телеграм канали. Эълон этилган видеоларда қора, қуюқ тутун ва янги портлашларнинг оқибатлари акс этган.

Россияпараст блогер Александр Талипов ҳам воқеа акс этган видеони эълон қилди. У тутун қоплаган аэропортда портлашлар давом этаётганини кўрсатади.

Россиянинг Севастопол раҳбари Михаил Развожаев воқеани “Белбек аеродромидаги фавқулодда вазият” деб атади.

"Қўниш вақтида самолёт учиш-қўниш йўлагидан ташқарига чиқиб кетди, ўқ-дориларнинг қисман портлаши содир бўлди. Учувчи эвакуация қилишга муваффақ бўлди. Ёнғин тезда ўчирилди, аэродромга зарар етмади", — деб ёзди Развозжаев ўзининг Телеграмъдаги каналида.

12:34 2.10.2022

АҚШ Россияга янги санкциялар жорий қилди


Владимир Путин Украинанинг тўрт ҳудудини Россия таркибига қўшиш ҳақидаги шартномани имзолаши ортидан АҚШ россиялик 1000 дан ортиқ шахс ва компанияларга, жумладан, Россия Марказий банки раиси ва Хавфсизлик Кенгаши аъзолари оилаларига нисбатан янги санкцияларни эълон қилди.

АҚШ Молия вазирлиги Россия қонун чиқарувчи органининг юзлаб аъзолари, мамлакат молиявий ва ҳарбий инфратузилмаси раҳбарлари ва таъминотчиларини санксиялар рўйхатига қўшди. Шунингдек, Савдо департаменти экспорт назорати тартибини бузганлар рўйхатини қўшимча 57 компания билан кенгайтирди. Давлат департаменти эса 900 дан ортиқ кишига виза чекловлари жорий этди.

13:17 2.10.2022

Ўзбек-қозоқ чегарасида россияликларнинг узун навбатлари юзага келди

Тошкентнинг “Ғишткўприк” чегара постида сафарбарликдан қочган россияликларнинг узун навбатлари юзага келди.

Фейсбукдаги “Мигрант” саҳифасида эълон қилинган видеода охири кўринмайдиган машиналар навбати акс этган.

Видеони тасвирга олаётган йигит бу вазият 30 сентябрь кунги ҳолат эканини таъкидлаб, машиналар навбати 5 километр узоқликка чўзилганини айтади.

Бир неча кундан бери шу навбатда қолиб кетганини айтган йигит олган тасвирларда “Жибек жоли” чегара пости ёзуви ҳам кўринади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мобилизациядан қочиб келаётган россияликлар масаласида муносабат билдирди.

“Уларнинг мамлакатимизда бўлиши масаласи, шунингдек, эҳтимолий экстрадиция қилиниши Ўзбекистон қонунчилиги, икки томонлама ва кўп томонлама ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тартибга солинишини қайд этамиз. Шу билан биргаликда ҳуқуқбузарликлар содир қилмаган хорижий давлат фуқаролари мажбурий депортация қилиб юборилмайди” дейилади вазирлик баёнотида.

Президент Путин 21 сентябрь куни Россияда
қисман сафарбарлик эълон қилгани ортидан минглаб россияликлар урушга боришдан қочиб бошқа давлатларга, жумладан, Ўзбекистонга бошпана излаб келди.

Украина уруши ортидан Ўзбекистонга россияликларнинг биринчи оқими шу йил мартига тўғри келган эди. Камида 2 минг россиялик, асосан IT-мутахассислар Тошкентда иш ва бошпана қидириши турар-жой ижара нархларига сезиларли таъсир кўрсатгани айтилган.

Ўзбекистон
ҳукумати Украинадаги уруш борасида нейтрал позицияда эканини таъкидлаб келади.

14:29 2.10.2022

Запорожьеда гуманитар карвон ўққа тутилгани оқибатида ўлганлар сони 30дан ошди

Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Украинанинг Запорожье вилоятида гуманитар карвон ўққа тутилгани оқибатида ўлганлар сони 31 кишига етди. Айни пайтда ушбу ҳужум оқибатидаги ярадорлар сони 20дан зиёдни ташкил қилади.

Бу ҳақда Запорожье вилояти маъмурияти раҳбари Александр Старух Телеграм каналида хабар қилди.

Тинч фуқаролар кетаётган гуманитар колонна 30 сентябрь куни учта ракетадан ўққа тутилган эди.

Киев мазкур ҳужумда Россия қўшинларини айблади. Ўз навбатида, Россия томони мазкур ҳужумда Украинани айблаб чиқди.

Ҳодиса ортидан 1 октябрь Запорожье вилоятида мотам куни деб эълон қилинди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG