Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:38

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

21:14 3.10.2022

Рамзан ўғилларини урушга жўнатадими?

Рамзан Қодировнинг ўғиллари - 16 ёшли Аҳмад, 15 ёшли Эли, 14 ёшли Одам - отасининг сўзларига кўра, урушда жанг қилишга ҳозир.

Россия махсус кучларига қарашли университет полигонида бу ўсмирларнинг ҳарбий машқлари акс этган видео, Рамзан Қодировнинг Телеграм каналида чоп этилди.

Отасининг айтишича, бу ўсмир тез орада фронтнинг олд чизиғида жангга отланади.

Хабаровск ўлкаси ҳарбий комиссари Юрий Лайко ҳарбий хизматга чақирилганларнинг ярмини сафарбарликка тортишда хато қилгани учун лавозимидан бўшатилди.

“Ўн кун ичида бир неча минг киши чақирув қоғози олди ва ҳарбий комиссариатларга келди. Ва биз улардан тенг ярмини шартнома бўйича ҳарбий хизматга кириш талабларига номувофиқ бўлгани учун уйига қайтардик. Бунақа ҳаддан ошиш ҳолатларига чек қўйилиши лозим”, дея маълум қилди ўлка раҳбари Михаил Дегтярёв ўз телеграм-каналида.

Ўтган ҳафтада Хабаровск ўлкаси ҳарбий комиссариати бир оғир руҳий беморни ҳамда ёлғиз ўзи ногирон қизалоқни катта қилаётган эркакни аскарликка чақиргани маълум бўлганди.

Ундан олдин эса сафарбарлик ўтказишдаги хатолари учун Магадан вилояти ҳарбий комиссари лавозимидан бўшатилди. Унинг истеъфоси ҳақида 27 сентябрда вилоят раҳбари Сергей Носов маълум қилган.

21:15 3.10.2022

​Кремль Херсон ва Запорожьеда чегарани чизишга тайёрланяпти

3 октябрь куни, Kремль Украинанинг ўтган ҳафта аннексия қилинган икки вилояти Херсон ва Запороже аҳолиси билан маслаҳатлашган ҳолда чегаралар белгиланишини маълум қилди.

“Луганск ва Донецк Халқ Республикалари чегаралари 2014 йилда белгилангани бўйича қолади. Херсон ва Запорожье чегаралари эса икки ҳудуд аҳолиси билан бамаслаҳат ҳал этилади”, деди Дмитрий Песков, кремль матбуот котиби.

Россия ўтган ҳафта Украинанинг тўрт ҳудудини аннексия қилган эди.

3 октябрь куни Россия давлат думаси Путиннинг аннексия қарорини маъқуллади. Бунга қадар Россия Конституция суди ҳам бу 4 ҳудуд аннексиясини тан олган. Ҳозирда бу ҳужжатни Россия Федерация кенгаши маъқуллаши керак.

Халқаро ҳамжамият Россиянинг Украина ҳудудий бутунлигига қилган тажовузини қоралаган.

Украина томони, бу ҳудудларнинг ҳеч бири Россиянинг тўлиқ назоратида эмас, демоқда. Украина жанубий йўналишда олдинга силжишда давом этмоқда.

Озодлик уруш шароитида томонлар бераётган бу маълумотларни мустақил равишда тезкор тасдиқлаш имконига эга эмас.

21:19 3.10.2022

Зеленский: армия Лиманни қайтариб олиш билан чекланиб қолмайди

Зеленский ўзининг тунги мурожаатида шунингдек, Украина кучлари Херсон вилоятидаги кичик аҳоли пунктлари Архангелске ва Миролюбивкани озод қилганини ҳам маълум қилди.

"Ҳар куни икки марта, эрталаб ва кечқурун ҳарбийларимиздан ҳисобот қабул қиламан. Бу ҳафтадаги ҳисоботлар асосини мудофаа амалиёти доирасида душмандан озод қилинган аҳоли пунктлари рўйхати ташкил этди. Донецк вилоятидаги Лиман шаҳри озод қилингани ҳақидаги янгилик бутун оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалди. Аммо аскарларимиз муваффақияти Лиман билан чекланиб қолмайди”, деди Зеленский.

Зеленский фронтда ўзини кўрсатган Украина махсус бўлинмаларига миннатдорчилик билдирди. Рейтерс мазкур хабарларни дарҳол тасдиқлай олмади.

Украина президенти, Запорожье атом электр станцияси бош директорининг ўғирлаб кетилишини Россиянинг террористик ҳаракати, деб атади. Россия полицияси 30 сентябрь куни Игор Мурашовни қўлга олгани хабар қилинди. МАГАТЭ Россия бу хабарни тасдиқлаганини билдирди.

Зеленский видеомурожаати давомида АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан ҳамда Туркия президентининг бош маслаҳатчиси Иброҳим Калин билан “мазмунли музокаралар” бўлгани ҳақида гапирди.

Киев 2 октябрь куни, мамлакат шарқидаги Лиман шаҳри “тўлиқ тозаланганини” эълон қилди. Шаҳарда Россия байроқлари туширилаётган кадрлар ёйинланди.

Бу Украинанинг бир неча ҳафта ичида энг муҳим ғалабаларидан биридир. Россия мудофаа вазирлиги рус қўшинлари “қамалда қолиш хавфи юзага келгани муносабати билан” ҳудуддан олиб чиқилганини маълум қилди.

Россия май ойида Лиманни эгаллаб олган ва ундан Донецк вилояти шимолидаги операциялари учун логистика ва транспорт маркази сифатида фойдаланиб келаётган эди. Киев ва Ғарб ҳукуматлари референдумларни ноқонуний деб қоралагандан сўнг, Россия босиб олган ҳудудларни аннексия қилишга киришди.

21:20 3.10.2022

НАТО Владимир Путинни огоҳлантирди

Истеъфодаги америка генерали Девид Петреус, АBC News телеканалига берган интервьюсида, агар Россия президенти Владимир Путин ядро қуролидан фойдаланса, АҚШ ва унинг иттифоқчилари Украинадаги Россия қўшинлари ва техникасини йўқ қилади, деб баёнот берди.

"Биз бунга - НАТОнинг жамоавий ҳаракатлари доирасида Украина жанг майдонидаги, Қрим ва Қора денгиздаги Россия кучларига зарба бериш орқали жавоб берамиз", деди Петреус.

Якшанба куни Украина, Лиманнинг шарқий логистика марказини тўлиқ назоратга олганини даъво қилди. Бу сўнгги ҳафталар ичида Украинанинг энг муҳим ғалабаси бўлиб, бу муваффақият шарқдаги кейинги ҳужумларга замин яратиши ҳамда Кремлга босим ўтказиши айтилмоқда.

"Бу умидсизлик. Путин ютқазмоқда. Путин ҳозир жанг майдонида ўнглаб бўлмас ҳақиқатга дуч келмоқда. Бошқача қилиб айтганда, сўнгги етти ой ичида президент Зеленский ва Украина Россиядан анча яхши ҳаракат қилди. Украина ўз кучларини Россиядагидан кўра яхшироқ тайёрлантирди, қуроллантирди ва бирлаштира олди. Россия ҳозир дуч келаётган ҳақиқат шуки, Украина қуруқликда Россиаяникидан кўра каттароқ, анча самаралироқ армияга, шунингдек, АҚШ етказиб бераётган 17 миллиард долларлик арсеналларга эга. Шу ҳафта Украинага яна қўшимча қуроллар, ўқ-дорилар етказиб берилиши эълон қилинди. Владимир Путин ўнглаб бўлмас вазиятга тушиб боряпти", деди истеъфодаги генерал Девид Петреус.

Украинанинг Лиманни қайтариб олиши, Киев, Россия кучларини сиқиб чиқаришга қодирлиги ва Ғарбнинг илғор қуроллари урушнинг боришига таъсир кўрсатди, деди НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг.

“Интерфакс” агентлигининг хабар беришича, Украина кучлари яқинда озод қилинган Лимандан 15 километр шарқдаги кичик Торске қишлоғини қайтариб олган. Рейтерс бу хабарни дарҳол тасдиқлай олмаганини билдирди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG