Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:05

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

08:56 4.10.2022

РБК: Лимандан чекинган Ғарбий ҳарбий округ қўмондони ишдан олинди

29-умумқўшин армияси бошлиғи бўлган генерал-лейтенант Роман Бердников Ғарбий ҳарбий округ қўмондони лавозимига тайинланди, деб хабар берди РБК Юридик шахслар ягона реестрига таянган ҳолда.

Экспертлар Ғарбий ҳарбий округ қўмондони генерал-полковник Роман Журавлёвнинг ишдан олинишига Украинадаги муваффақиятсизликлар сабаб бўлганини айтмоқдалар. Ғарбий ҳарбий округ бўлинмалари, жумладан, Лиман йўналишида жанг қилган ва чекинишга мажбур бўлган эди.

Бундан аввалроқ Мудофаа вазири ўринбосари , армия генерали Дмитрий Булгаков “бошқа ишга ўтгани” муносабати билан лавозимидан озод қилинганди. 24 сентябрь куни унинг ўрнига генерал-полковник Михаил Мизинцев тайинланди. У Россия армиясининг моддий-техник таъминоти учун жавобгар.

Украина Мизинцев Мариупол қамалига раҳбарлик қилганини айтиб келади. Бунинг ортидан Мизинцев “Мариупол қассоби” деган лақабга эга бўлган. 31 март куни Мизинцев Британия санкциялари рўйхатига киритилган.

09:11 4.10.2022

Запорожье АЭСи бош директори Игорь Мурашов ҳибсдан озод қилинди

Россия босиб олган Запорожье АЭСининг бош директори Игорь Мурашов асирликдан озод қилинди, деб билдирди 3 октябрь куни Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) раҳбари Рафаэль Гросси.

Мурашовнинг ушлангани тўғрисида 1 октябрда хабар берилганди. Украинанинг "Энергоатом" ширкати Мурашов Энергодар темир йўлидан автомобилга миниб кетаётган пайтда Россия патрули томонидан қўлга олинганини, унинг кўзларини боғлашиб, номаълум тарафга олиб кетишганини билдирган.

Украина АЭС раҳбарининг ушланишини террор акти сифатида баҳолади ва барча масъулиятни Россия зиммасига юклади. ХАЭА Мурашов ҳақиқатдан ҳам ҳибсга олинганини тасдиқлаган эди.

Ҳозирча Мурашовнинг нега ҳибсга олингани ва унинг озод қилиниши тафсилотлари очиқланмади.

10:14 4.10.2022

AP: Россия камида ярим миллиард долларлик украин буғдойини ўғирлаган бўлиши мумкин

Россия умумий қиймати 530 миллион доллардан кам бўлмаган миқдордаги украин ғалласини ўғирлаган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Associated Press агентлиги ва Frontline жамғармаси журналистик суриштирувида қайд этилди.

Журналистлар сунъий йўлдошлардан олинган фотосуратлар ва радиоузаткичлардан олинган маълумотларга таянган ҳолда Украинанинг Россия босиб олган ҳудудларидан Туркия, Сурия, Ливан ва бошқа давлатлар бандаргоҳларига камида 50 маротаба буғдой олиб борган 30 та кеманинг йўналишини ўрганган.

Журналистлар украин буғдойи контрабандасиси кўламини аниқлаш учун транспорт декларацияларини текширган, ижтимоий тармоқлардаги хабарларни ўрганган, фермерлар, юк жўнатувчилар ва амалдорлар билан суҳбатлашган.

Суриштирув муаллифлари суҳбатлашган экспертлар бу каби ҳажмдаги буғдойнинг ўғирланишини ҳарбий жиноят деб баҳолаш мумкинлигини айтмоқда. Негаки, халқаро ҳуқуқ бўйича мародёрлик жиноий жазо берилиши шарт бўлган ҳаракат ҳисобланади.

Журналистлар Россия томонидан босиб олинган Мелитополдан юкланган ғаллани Ливанга етказган "Лаодикия" кемасини мисол тариқасида келтирган. Киев бу кемага ўғирланган ғалла юкланганини билдириб, Ливан ҳукуматидан кемани ҳибсга олишни илтимос қилган. Бироқ Ливан Кремль томонини ҳимоя қилиб, 10 минг тонна ғалла ўғирланмаганини билдирган ва уни тушириб олишга рухсат берган.

Журналистик суриштирувда қайд этилишича, украин ғалласини ўғирлаётган ширкатлардан яна бири Бирлашган кемасозлик корпорацияси бўлиши мумкин. Корпорация Crane Marine Contractor шўъба корхонаси орқали Россия Украинага уруш бошлашидан бир неча ҳафта олдин учта юк ташувчи кемани сотиб олган. Бу кмалар камида 17 марта Қримдан Туркия ва Сурияга қатнаган.

Мелитопол мэри Иван Федоров Associated Press агентлигига Россия минтақадан поезд ва юк машиналарида аннексия қилинган Қрим ва Россия портларига украин ғалласини олиб кетаётганини айтган.Ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеоларда ҳам Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан Россияга тинимсиз қатнаётган ғалла ташувчи юк машиналарини кўриш мумкин. Улардан айримларига Z белгиси чизилган.

Журналистик суриштирувда Туркия ҳам укриан ғалласини ўғирлаш иштирокчиларидан бири бўлгани эҳтимол экани айтилади. Россия қамал қилган Одесса портларидан буғдой олиб чиқиш амалиёти Туркиянинг аралашуви ортидан бошланган.

Суриштирув муаллифлари Туркия ўғирланган украин ғалласини қабул қилиб олган бўлишини тахмин қилишмоқда. Бироқ Туркия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатга Украинадан ўғирланган ғалла олиб кирилгани тасдиқланмагани тўғрисида билдирган. Кремль ҳам бу иддаоларни рад этган.

11:47 4.10.2022

Россия суди “Червона калина” қўшиғини айтгани учун “Қрим гўзали”ни жаримага тортди

Россия аннексия қилган Қрим суди “Қрим гўзали - 2022” танлови ғолиби Ольга Валеевани “Червона калина” қўшиғини айтгани учун 40 минг рубль жаримага тортди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Валееванинг дугонаси эса қўшиқни бирга куйлагани учун 10 сутка маъмурий қамоққа ҳукм қилинди. Суд қарорида айтилишича, Ольга Валееванинг гўдак болалари борлиги учун унга дугонасига нисбатан енгил жазо қўлланилди.

Валеева ва дугонаси “Червона калина” қўшиғини куйлаб, видеони инстаграмга жойлаган эди. Кейинроқ қўшиқ ўчириб ташланган. Валеева қўшиқни “унинг маъносини тушунмай туриб куйлагани”ни айтиб, “халқдан узр сўради”.

Сентябрда Қримнинг Боғчасарой суди қримтатар тўйида “Червона калина” қўшиғини айтган олти кишини жаримага ва маъмурий қамоққа ҳукм қилган. Ўшанда суд қўшиқни “украин миллатчиларининг мадҳияси” сифатида қайд этган эди.

“Червона калина” қўшиғи Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг оммалашиб кетди. Россияда бу қўшиқни айтишга расман тақиқ йўқ.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG