Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:33

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

20:15 5.10.2022

Путин Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсон аннексиясини имзолади

Кремль, Украинанинг Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсон вилоятларини Россиянинг бир қисми деб ҳисобламоқда.

5 октябрь куни, Владимир Путин ўзини “ДХР” ва “ЛХР” деб атовчи айирмачи республикалар, шунингдек Херсон ва Запорожье вилоятларининг босиб олинган ҳудудларини Россияга қўшиб олиш тўғрисидаги қонунларга имзо чеккани маълум қилинди.

Ушбу ҳужжатлар ҳуқуқий ахборот махсус интернет-порталида эълон қилини. Мазкур қонунлар асосида Россия Конституциясига ўзгартишлар киритилади, яъни унга Россия таркибига тўртта янги субъект қўшилгани қайд этилади.

Шунингдек, Владимир Путин, Денис Пушилинни – ўзини мустақил деб эълон қилган ДХР раҳбари вазифасини бажарувчи, Леонид Пасечникни – ўзини мустақил деб эълон қилган ЛХР раҳбари вазифасини бажарувчи, Евгений Балицкийни – Запорожье вилояти губернатори вазифасини бажарувчи ҳамда Владимир Сальдони Херсон вилояти губернатори вазифасини бажарувчи этиб тайинлади.

Бироқ Киевга кўра, Москва ҳалигача бу вилоятларнинг бирортасини тўлиқ назоратига ололмаган.

Сиёсатшунос Владимир Гельман, Россия ҳукумати ўзи аннексия қилган ҳудудларни бой бераётганини тан олишдан чўчияпти, деган фикрда.

“Ижтимоий тармоқларда “Лиман Россия Федерацияси таркибидан чиқди”, деб аския қилиб ётишибди. Чунки Украина Қуролли кучлари шаҳарни ўз назоратига олди. Ўйлайманки, бунақа аҳоли масканлари сони кун сайин ортишига гувоҳ бўламиз. Шу боис Россия ҳукумати бу мавҳумликни сақлаб қолишга тиришмоқда. Улар кечагина ўзиники деб эълон қилган ҳудуднинг бир қисмини қўлдан чиқарганларини тан олишдан қўрқишади”, деб ҳисоблайдик Гельман.

10:41 6.10.2022

Юзлаб мобилизация қилинганлар чидаб бўлмас шароитда яшаётганларини айтди

Украина билан урушга мобилизация қилинган 500 га яқин россиялик видеомурожаат эълон қилиб, унда чидаб бўлмас шароитларда яшашага мажбур бўлаётганлари тўғрисида гапирдилар.

Чоршанба куни кечқурун ижтимоий тармоқларда пайбо бўлган видеода қўлига қурол ушлаган ҳарбий киймдаги кишилар Белгород яқинида поезддан тушиб қолганларини айтишди. Мурожаатда айтилишича, улар ҳеч бир ҳарбий қисм таркибига киритилмаган, кимиси қаерга жўнатилганини ҳам билишмайди. Мурожаатда ҳарбийлар ўзлари овқат сотиб олаётгани ва ўзларини таъминлаш учун шахсий пулларини ишлатишаётганини ҳам билдиришди.

11:25 6.10.2022

АҚШда Украинани қўлловчилар сони кўпаймоқда

Америкаликларнинг тўртдан бир қисми Украинага кенг кўламли қўллов кўрсатиш, жумладан, қурол етказиб бериш, ҳарбийларни тайёрлашга кўмаклашиш зарур деб ҳисоблайди. Reuters/Ipsos ўтказган сўров натижасида мана шундай хулоса чиқарилди.

Сўралганларнинг 73 фоизи Россия АҚШга ядровий қурол билан таҳдид қилаётганига қарамай, Украинага кўмак кўрсатишда давом этиш зарур деб ҳисоблайди. Киевга қурол бериш тарафдорлари сони 66 фоизни ташкил қилган. Август ойида ўтказилган сўровда уларнинг сони 50 фоиз эди.

Сўровда иштирок этган америкаликларнинг 58 фоизи Россия билан ядровий конфликт содир бўлиши мумкинлигини этимолдан соқит қилмайди. Сўралганларнинг 68 фоизи эса Украинага Россия ҳудудига зарба бериши мумкин бўлган қурол тақдим этилган тақдирдагина ядровий уруш бўлиши мумкин деган фикрда.

11:33 6.10.2022

Америкаликларнинг 68 фоизи кейинги сайловда Украинани қўлайдиган номзодга овоз беради

Reuters/Ipsos ўтказган сўровда иштирок этган америкаликларнинг 68 фоизи кейинги президентлик сайловида Украинага ҳарбий ёрдам беришда давом этадиган президент учун овоз беришларини билдирганлар.

Сўровда Украинанинг муаммолари АҚШга алоқадор эмас ва АҚШ бу урушда чеккада туриши керак, деб ўйловчи америкаликлар сони камайиб бораётгани ҳам аниқланди. Бу каби фикрловчилар август ойида 40 фоиз бўлса, охирги сўровда 35 фоизни ташкил қилди.

АҚШ Россия Украинага бостириб кирганидан бери Киевга деярли 17 миллиард долларлик ёрдам кўрсатди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG