Линклар

Шошилинч хабар
12 март 2025, Тошкент вақти: 22:04
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

20:45 5.11.2022

Макивкадаги ҳужумда бир киши ўлди

4 ноябрь, жума куни Донецк яқинидаги айирмачилар назоратидаги Макивка шаҳридаги турар-жой биноси ўққа тутилиши оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, деб хабар берди маҳаллий аҳоли.

Воқеа жойидан олинган тасвирларда, маҳаллий аҳоли уйлари ўққа тутилганидан сўнг кўчалардаги вайроналарни тозалаётганини кўриш мумкин эди. Мато билан ўралган жасад тез ёрдам машинасида олиб кетилган.

Фамилиясини айтишни истамаган 37 яшар Алексей камида учта портлаш гувоҳи бўлганини, камида бир киши жароҳатланганини айтди.

У ўзи яшаган кўп қаватли уйда портлаш бўлиб, квартирасининг катта қисми вайрон қилинган пайтни тасвирлаб берди:

"Силкиниш, гумбурлаш, ҳамма нарса титрайди. Стакан синди. Чироқ кетди. Электр ҳисоблагич ўчиб қолди. Тезда йўлакка югурдик. Иккинчи портлаш бўлди. Ошхона вайрон бўлди. Чангга тўлди, ҳеч нарса кўринмасди. Учта портлаш бўлди яна, ташқарида. Учта эди аниқ."

15:46 5.11.2022

Санкт-Петербургда «Вагнер» маркази очилди

4 ноябрь куни Евгений Пригожин раҳбарлик қиладиган «Вагнер» хусусий ҳарбий ширкати Санкт-Петербург шаҳрида ҳарбий технологиялар марказини очди.

Таҳлилчиларга кўра, «Вагнер» марказининг очилиши Пригожиннинг ҳарбий қудратини кўз-кўз қилишга қаратилган бўлиб, унинг Россия мудофаа сиёсатини шакллантиришдаги ролини жамоатчиликка маълум қилиш йўлида ташланган навбатдаги қадамдир.

Сўнгги ҳафталарда Пригожин ўзининг оммавий обрўсини мустаҳкамлаш учун бир неча чора кўрди. Бундан олдин тадбиркор йиллар давомида панада ишлаб, «Вагнер»га алоқасини рад этиб келаётган эди. Ширкатнинг ёлланма аскарлари Украинада Россия армиясини дастакламоқда.

Пригожин Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга қўшилиб, Россия генералларининг Украинадаги «махсус ҳарбий амалиёт» давомидаги муваффақиятсизликларини очиқчасига танқид қила бошлаган.

Пригожин ўтган ой биринчи марта «Вагнер» ширкати асосчиси эканлигини тасдиқлади. Ширкат бугунга қадар Украинадан ташқари Сурия, Африка каби мамлакатларга ҳам аскар юборган. АҚШ ва Европа Иттифоқи Пригожиннинг гуруҳдаги роли учун унга қарши санкция киритган.

15:31 5.11.2022

Оқ экрандаги 6,5 соатлик фильмда Украина урушида ўлган болалар хотирланади

Украинадаги урушда ҳалок бўлган 397 нафар бола хотирасига бағишланган "Сукунат" фильми Швециядаги майдонда намойиш этилади.

Ҳар бир бола хотирасига бир дақиқалик сукут билан тайёрланган фильмнинг ҳар дақиқасида фақат қўнғироқ овози янграйди ва фильм олти ярим соат давомида оқ экранда кўрилади.

"Сукунат" Стокголм халқаро кинофестивалида суратга олинди, бутун фильм Стокголмдаги Норрмалмсторг майдонида 7 ноябрь куни соат 15:00 дан 22:00 гача намойиш этилади.

БМТнинг 17 октябрдаги ҳисоботига кўра, 8 ой аввал Россиянинг Украинага бостириб кирганидан буён 397 нафар бола ўлган, 723 нафари яраланган.

Лойиҳа учун йиғилган барча маблағлар ЮНИСЕФга Украинадаги болаларга ёрдам бериш учун йўналтирилади.

15:11 5.11.2022

Зеленский АҚШ мулозимларини орден билан тақдирлади

Украина президенти Владимир Зеленский жума куни Киевга ташриф буюрган Оқ Уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан билан учрашди.

Учрашув чоғида Зеленский Салливанни ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги муҳим хизматлари, Украина давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлагани учун lll даражали князь Ярослав (Мудрий) Донишманд ордени билан тақдирлади. Бу ҳақида Украина президент девони хабар берди.

Зеленский, шунингдек, АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Европа бўйича координатори Аманда Слоатни хизматлари учун махсус орден билан тақдирлади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG