Линклар

Шошилинч хабар
10 март 2025, Тошкент вақти: 23:31
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

20:17 9.11.2022

Шон Пенн “Оскар” ҳайкалчасини Зеленскийга берди

Украинадаги урушни танқид қилгани учун Россия томонидан санкцияга учраган Голливуд актёри ва режиссёри Шон Пенн Киевга ташриф буюриб, ўзининг “Оскар” мукофоти учун олган ҳайкалчасини Владимир Зеленскийга тақдим қилди.

Зеленский "бу катта шараф, лекин у фақат ғалаба қозонмагунимизча менда туради" деди.

Зеленский Украинада ҳужжатли фильм суратга олаётган Шон Пеннни муносабатларни мустаҳкамлаш, Украина ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш ва мамлакатни оммалаштиришга қўшган ҳиссаси учун “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирлади.

20:14 9.11.2022

Қримдаги ўзбек талабалари ўқишини Ўзбекистонга кўчирадиган бўлди

Россия томонидан 2014 йилда аннексия қилинган Қрим ва Севастополдаги университетларда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг ўқишини Ўзбекистонга кўчиришга истисно тариқасида рухсат берилди.

8 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Қрим федерал университетининг тиббиёт академиясида ўқиётган ўзбек талабалар президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат билан чиққан эди.

1 ноябрь куни Россиянинг Украина билан чегарадош Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар шаҳарларида ўқиётган ўзбекистонлик талабаларга ҳам таҳсилни Ўзбекистондаги давлат олийгоҳларида давом эттиришга истисно тариқасида рухсат берилганди.

20:10 9.11.2022

USAID украиналикларга $25 млн беряпти

USAID Украинага қишда муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш учун 25 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд Киевга ташрифи чоғида маълум қилди:

"Россия Украинанинг энэргетика инфратузилмасига ҳужум қилишда давом этмоқда, аммо биз Россиянинг шафқатсиз, ноқонуний ва ғайриинсоний уруши туфайли украиналикларнинг совқотиши ёки оч қолишига йўл қўймаймиз".

Зеленский АҚШ Конгрессидаги иккала партия ҳам Россияга қарши урушда Украинани қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.

20:07 9.11.2022

Шойгу рус ҳарбийларини медаллар билан тақдирлади

Россия Мудофаа вазирлиги Сергей Шойгунинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияда иштирок этаётган рус қўшинлари қўмондонлик пунктини кўздан кечираётгани акс этган видеони эълон қилди.

Видеолавҳада Шойгунинг Россиянинг Украинадаги кучлари қўмондони Сергей Суровикин ва бошқа ҳарбий амалдорлар билан гаплашаётгани, ҳамда ҳарбий хизматчиларни турли даражадаги медаллар билан тақдирлаётгани тасвирланган.

Шойгунинг ташрифи охирги кунларда Россия қўшинлари Украинада оғир йўқотишларга учраганлиги ҳақидаги хабарлар фонида амалга ошди.

Душанба куни Россия мудофаа вазирлиги Украина шарқида амалга оширилган ҳужумда кўплаб техникаси ва аскарларидан айрилгани ҳақидаги даъволарни рад этди. Бу Россиянинг камдан-кам ҳаракатларидан бўлди. Одатда Кремль йўқотишлари борасидаги даъволарга изоҳ бермасдан келган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG