Линклар

Шошилинч хабар
10 март 2025, Тошкент вақти: 09:15
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

18:04 11.11.2022

Украина армияси Херсонга кирди

Украина армияси жума куни рус қўшинлари ташлаб кетган Херсон вилояти марказига кириб борди. Херсоннинг юзлаб аҳолиси украин аскарларини кутиб олиш учун Украина байроқларини кўтариб кўчаларга чиқди.

Марказий майдонда аллақачон Украина байроғи кўтарилган. Киев шаҳар озод этилганини ҳали расман эълон қилгани йўқ.

Лекин, ижтимоий тармоқларда украиналик ҳарбийларнинг Херсоннинг Шуменский туманига кириб боргани тасвирлари аллақачон тармоқларда эълон қилинмоқда.

Шаҳарда ҳарбий тўқнашувлар бўлгани ҳақида маълумотлар йўқ. Россия Мудофаа вазирлиги аввалроқ жума куни эрталаб Херсон жойлашган Днепрнинг ўнг қирғоғидан барча рус қўшинлари олиб чиқилганини маълум қилган эди.

Украина кучлари Днепрнинг ўнг қирғоғидаги Херсон вилоятининг бошқа аҳоли пунктларини жангсиз эгаллаб олгани ҳақида ҳам хабарлар бор.

Озод этилган аҳоли пунктлари орасида Чернобаевка ҳам бор. Бу ерда маҳаллий аҳоли “Россия абадий шу ерда қолади” ёзуви туширилган баннерларни олиб ташламоқда.

Россия кучлари Херсон ва Херсон вилоятининг катта қисмини Украинага бостириб кирганининг дастлабки кунлари босиб олган эди.

Сентябрда ҳудудни Россияга қўшиб олиш бўйича псевдо референдум ўтказилди. Кўп ўтмай, Украинанинг ҳужуми бошланди, рус қўшинлари Херсондан чекинишга мажбур бўлди.

Чекинишдан олдин Россия кучлари ёдгорликлар, бир қатор музей экспонатларини шаҳардан олиб кетган. Шаҳар телеминорасини портлатган.

Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков жума куни Россия ҳамон Херсон вилоятини ўз ҳудуди деб билишини айтди.

14:37 11.11.2022

Антонов кўпригининг бир неча қисми қулаб тушди

Херсон яқинидаги Антонов кўпригининг бир нечта оралиқлари қулаб тушган. 11 ноябрь куни эрталаб ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган суратларда буни кўриш мумкин .

Антонов кўприги Днепрни кечиб ўтувчи учта муҳим ўтиш жойидан биридир. Кўприк ёз ойларидан бери мунтазам равишда ҳужумга тутилди ва қисман вайрон бўлди.

Бу эса Херсон вилоятини босиб олган ва Днепрнинг ўнг қирғоғида ерлашган рус ҳарбийлари учун жиддий муаммоларни келтириб чиқарди.

9 ноябрь куни Россия ҳарбий қўмондонлиги Днепр дарёсининг ўнг қирғоғидан рус қўшинлари олиб чиқилишини эълон қилди.

Кўприкнинг қулашига нима сабаб бўлгани ҳақида икки томондан ҳам расмий баёнот бўлгани йўқ.

14:24 11.11.2022

Россия қўшинлари Харьков, Николаев ва Винница вилоятларини ҳужумга тутди

Жумага ўтар кечаси Николаевда Россия ҳужумларидан икки киши ҳалок бўлди ва бир неча киши яраланди. Харьковда қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Винница вилояти ҳарбий раҳбари Сергей Борзовнинг Телеграм каналида маълум қилишича, Россия ракетаси бу ердаги муҳим инфратузилма объектларидан бирига келиб урилган. Қурбонлар йўқ, қутқарувчилар жойда ишламоқда.

14:17 11.11.2022

Херсон вилояти маъмурияти биноси олдида Украина байроғи пайдо бўлди

Ижтимоий тармоқларда Херсон вилояти маъмурияти олдида Украина байроғи туширилган сурат пайдо бўлди. Херсонлик журналист Константин Риженко байроқ маҳаллий партизан ҳаракати вакиллари томонидан осиб қўйилгани ҳақида хабар қилди.

Россия байроғи бир ҳафта олдин бинодан ғойиб бўлган эди.

Россия армияси икки кун аввал шаҳарни тарк этишини маълум қилган эди. Риженко хабарига кўра, шаҳар аҳолиси электрсиз, сувсиз қолган. Бундан ташқари, шаҳарда аҳоли озиқ-овқат таъминоти билан боғлиқ муаммоларга юз тутган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG