Линклар

Шошилинч хабар
10 март 2025, Тошкент вақти: 03:04
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

18:31 12.11.2022

Нова Каховка тўғони жиддий шикастланган

Украина жанубидаги йирик Нова Каховка тўғонига жиддий зарар етказилган. Бу холат Россия Херсон шаҳри яқинидаги ҳудудини тарк этиши ортидан кузатилмоқда. Бу ҳақда объектни сунъий йўлдош орқали тасвирларини олган “Максар” ширкати маълум қилди.

“Максар” мутахассислари сўзларига кўра, жума куни олинган суратларда Днепр дарёсидан ўтувчи бир нечта кўприк ҳам шикастланган.

"Россия Днепр дарёси бўйлаб Херсондан чекиниши ортидан бир нечта кўприкларга ва Нова Каховка тўғонига жиддий зарар етказилган", дейилади "Максар" баёнотида.

Унда айтилишича, тўғоннинг шимолий қисми ва шлюз эшиклари “қасддан вайрон қилинган”. Шу ҳафта бошида Россия Украинани тўғонни ўққа тутганликда айблаган эди.

Иккала томон ҳам бир неча бор бир-бирини портловчи моддалар ёрдамида тўғонни портлатишни режалаштирганликда айблашган, бу эса қуйи оқимдаги ҳудуднинг катта қисмини сув босиши ва Херсон атрофида катта вайронагарчиликларга олиб келиши мумкин.

17:59 12.11.2022

Москва Геническни Херсон вилоятининг аннексия қилинган қисми маъмурий марказига айлантирмоқчи

Россия қўшинлари Херсондан олиб чиқилгач, Москва Геническни вақтинча Херсон вилоятининг аннексия қилинган қисми маъмурий марказига айлантирмоқчи.

Россия томонидан тайинланган ҳукумат раиси ўринбосари матбуот котиби Александр Фомин Геническ Херсон вилоятининг вақтинчалик маъмурий маркази бўлиши, у ерда барча асосий ҳокимият органлари жойлашишини айтди.

Геническ курорт ва порт шаҳри Херсон вилоятининг жанубида Азов денгизи қирғоғида жойлашган. Шаҳар 24 февралда, Россия Украинага бостириб киришнинг биринчи кунида рус қўшинлари томонидан босиб олинган эди.

17:58 12.11.2022

"Йирик ғалаба" - Ғарб етакчилари ва сиёсатчилари Херсоннинг озод этилиши ҳақида

Франция президенти украиналикларни Херсоннинг озод этилгани билан табриклади.

"Херсоннинг Украинага қайтиши билан табриклайман. Бу Украинанинг суверен ҳуқуқларини тўлиқ тиклаш йўлидаги муҳим қадамдир. Франция украиналикларни қўллаб-қувватлашда давом этади", - Франция президенти Эммануель Макрон.

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Херсоннинг озод этилишини йирик ғалаба сифатида таърифлади.

“Украиналиклар йирик ғалаба қозонишди. Россия ишғол қилган ягона минтақавий марказ энди яна Украина байроғи остида - бу жуда муҳташам ютуқ", - деди Салливан.

Британия мудофаа вазири Бен Уоллес рус қўшинларининг Херсондан ва Днепр дарёсининг ўнг қирғоғидан олиб чиқиб кетилишини Москванинг “стратегик мағлубият”и деб атади.

Уоллеснинг сўзларига кўра, Херсонни қўлга олиш рус армияси урушнинг бошида эриша олган ягона стратегик мақсад эди.

“Россияда оддий одамлар ўзларига савол беришлари керак: "Буларнинг барчаси нима учун?" Ноқонуний босқин оқибатида рус армияси катта йўқотишлар ва халқаро изоляцияга дучор бўлди”, - Уоллес.

14:24 12.11.2022

Херсонда маҳаллий аҳоли украин армияси қайтишини байрам қилмоқда

Россия феврал ойида босиб олган ягона минтақавий марказни тарк этганидан сўнг, жума куни Херсон марказига йиғилган оломон Украина қўшинларини хурсандчилик билан кутиб олди.

Айни манзара Херсон ва Николаев вилоятининг озод бўлган бошқа ҳудудларида ҳам кузатилди.

Украиналик ҳарбийларнинг илғор кучлари Херсон томон илдамлар экан Николаев вилояти жанубидаги Снигирёвка шаҳарчасини қайтариб олган пайтда аҳоли уларни ҳурсандчилик билан қарши олди.

9 ойлик даҳшатни бошдан кечирган Херсон вилоятининг Благодатне қишлоғи аҳолиси сариқ-мовий байроқларни кўтариб чиқишди .

Бу қишлоқдан олинган бошқа суратларда рус қўшинлари чекинганидан кейин ташлаб кетилган қурол-яроғларнинг катта омборини кўриш мумкин.

"Биз бу қишлоқни озод қилганимиздан сўнг қурол-аслаҳа омборини топдик. Маҳаллий ахолининг айтигича бу ерда русларнинг икки минамёт батареяси жайлашган бўлган. Улар бу ерлардан кетаётиб катта сондаги ўқ-дори, қурол-аслаҳаларни ташлаб кетишган. Биз уларни Украинанинг бошқа ҳудудларини Россия ишғолидан озод қилишда ишлатамиз", - дейди украин ҳарбийси.

Украина Президенти Владимир Зеленский бу воқеани - Россиянинг урушдаги учинчи йирик чекиниши деб атади.

"Бугун тарихий кун. Биз мамлакат жанубини қайтариб оляпмиз, Херсонни қайтариб оляпмиз. Херсонликлар кутишди. Улар ҳеч қачон Украинадан воз кечишмади. Улар Украинадан ҳеч қачон умидини узишмади ва бунда ҳақ эдилар".

Херсондаги уйларини ташлаб кетган украиналиклар шаҳар озод қилинганини Киев марказида нишонлади.

“Биз Украина Қуролли Кучларига раҳмат айтамиз! Ҳурсандчилигимизни чеки йўқ, уйга қайтмоқчимиз, яқинларимиз билан кўришмоқчимиз, уларни жуда соғиндик”, - дейди Киев марказига йиғилган херсонликлардан бири.

Россия Днепр дарёсининг нариги томонига Херсондан бирорта аскарини йўқотмасдан 30 минг аскарини олиб чиқиб кетганини айтди.

Аммо Украина Россиянинг янада тартибсиз чекинишининг расмини чизмоқда.

Херсон вилоятидаги бу омбор Россия ортда қолдирган артиллерия ўқ-дорилари ва бошқа жиҳозлар билан тўла.

Минтақа мулозимининг айтишича, баъзи рус аскарлари дарёдан ўтишга уриниб чўкиб кетган.

Украина ҳарбийлари жанубий қўмондонлиги сўзчисининг айтишича, Херсонда фуқаролик кийимидаги рус қўшинларининг “диверсант операцияларини истисно қилиб бўлмайди”.

Президент Зеленский Херсонни хавфсиз қилиш, кўп сонли миналардан тозалаг ва имкон қадар тезроқ қилиш приоритет вазифа эканини айтган.

"Мудофаа кучларимиз белгиланган позицияларга етиб борганидан кўп ўтмай, Херсонда ҳам худди бошқа жойларда бўлгани каби барқарорлаштириш чораларини кўришга киришамиз. Биринчи вазифа - миналардан тозалаш. Босқинчилар кўплаб миналар, портловчи моддалар ва бошқа нарсаларни қолдиришган. Биз буни тозалаймиз. Бу жуда муҳим”, - деди Зеленский жума оқшомида қилган мурожаатида.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG