Линклар

Шошилинч хабар
09 март 2025, Тошкент вақти: 06:47
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

18:56 13.11.2022

Евгений Пригожин
Евгений Пригожин

Украина армиясига таслим бўлган "ЧВК Вагнер"нинг собиқ жангчиси Киевда ўғирлаб кетилган ва ошкора қатл қилинган

Шафқатсиз қотиллик видеоси ЧВК Вагнерга алоқадорлиги тахмин қилинаётган Телеграм-каналга жойлаштирилди.

Қурбон - собиқ маҳбус Евгений Нужин. У урушда қатнашиш учун ЧВКга ёлланганида қотиллик учун жазо ўтаётган бўлган. Шундан сўнг у Украина қўшинларига таслим бўлган ва интервю бериб, Путинни танқид қилган. Видеодан маълум бўлишича, у Киевда ўғирлаб кетилган. Постда “сотқин жазога тортилди” дейилган.

ЧВК Вагнер асосчиси, баъзан оммавий ахборот воситаларида "Путиннинг ошпази" деб аталадиган бизнесмен Евгений Пригожин Россия колонияларида ёллаш тадбирларидан бирида ЧВК жангчилари таслим бўлмаслиги ҳақида ошкора айтган.

18:49 13.11.2022
Blinken and Tuleba
Blinken and Tuleba

АҚШ Давлат котиби Блинкен ва Украина ташқи ишлар вазири Кулеба Пномпенда учрашди

“Биз Қўшма Штатларнинг Украинани мустаҳкам қўллаб-қувватлаши, шунингдек, Москва давом эттираётган ваҳшийликларнинг глобал оқибатларини муҳокама қилдик”, деб ёзди Энтони Блинкен Твиттерда.

"Херсон аҳолиси ўз нажоткорларини қувонч кўз ёшлари билан кутиб олишларини кўрганимизда, биз ҳам Қўшма Штатлар ва Америка халқига барча қўллов учун миннатдорчилик билдиришимизни таъкидладим. Мен АҚШга илғор ҳарбий техника таъминотини кенгайтиришга оид тайёрланаётан қарорлар учун миннатдорчилик билдирдим", деб ёзади Дмитрий Кулеба.

18:46 13.11.2022

Россия ҳарбийлари техникаларини ташлаб чекинган

12-ноябр, шанба куни Херсон вилоятидан ўн минглаб рус аскари яшин тезлигида чекинди. Украина аскарлари рус қўшинлари ташлаб кетган ҳарбий техникани кўздан кечирди.

Россия мудофаа вазири, президент Владимир Путиннинг энг яқин сафдошларидан бири Сергей Шойгу 9-ноябр, чоршанба куни қўшинларга Херсонни тарк этишни буюрди ва бу Украина қуолли кучларига Россия 2014-йилда аннексия қилган Қримга яқинлашишига имкон берди.

Россия Мудофаа вазирлиги Россиянинг барча кучлари ва техникаси Днепрнинг шарқий қирғоғига ўтказилганини маълум қилди. Унда айтилишича, Москва вақти билан 11-ноябр, жума куни эрталаб соат 2 га қўшинларни олиб чиқиш якунланган ва “ўнг (ғарбий) қирғоқда бирорта ҳам ҳарбий техника ёки қурол қолмаган”.

Бироқ, Херсон вилояти маркази чеккасида украиналик ҳарбийлар ташлаб кетилган ўнлаб рус ҳарбий машиналарини топди.

18:38 13.11.2022
Banksy
Banksy

Бэнкси вайрон бўлган украин шаҳрида ўзининг янги граффитисини намойиш қилди

Ўзини Бэнкси (Banksy) деб атовчи сирли граффитичи рассом Украинанинг Бородянка шаҳрида яратган асарини намойиш қилди. Шаҳар апрель ойигача Россия назорати бўлган, Москва босқинининг илк ҳафталарида жиддий зарар кўрган.

Дунёдаги танилган санъаткор кичик бетон вайроналари устида машқ қилаётган гимнастикачи қиз акс этган асари суратини 11 ноябрь куни кечки пайт Instagramда улашди.

Граффити снарядлар натижасида вайрон бўлган бино деворига чизилган.
31га чиққан киевлик Алина Мазур бу ҳақда шундай деди:

«Бэнкси ва бошқа таниқли шахслар бу ерга келиб, Россия бизга нима қилганини дунёга кўрсатаётгани мамлакатимиз учун тарихий лаҳзадир. Мен буни кўришим керак деб ўйладим, шунинг учун бугун эрим билан бу ерга келдим».

12 ноябрь куни санъат асарини томоша қилиш учун Бородянкага бир неча одам борган. Уларнинг айримлари пойтахт Киевдан келиш учун 60 км масофани босиб ўтган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG